Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Златко Далич: «Гол ўтказмасдан ғалаба қозонсак хурсанд бўлардим»

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал доирасида “Ал-Айн” ва “Локомотив” ўртасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 19:30 (Тошкент билан 20:30)да старт олади.

Кеча одатга кўра ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Бизга маълум бўлишича, чемпионлар лигаси матбуот анжуманларида дастлаб меҳмонлар иштирок этишарди. Аммо кеча учрашув комиссари аввал мезбон жамоа, кейин меҳмонлар қатнашади дея маълум қилди.

Натижада дастлаб саволларга “Ал-Айн” бош мураббийи Златко Далич ва жамоа етакчиси Омар Абдулраҳмон жавоб қайтаришди.

З.Далич: – Осиё чемпионлар лигаси биз учун жуда муҳим турнир ҳисобланади. Бунда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Рақибимиз “Локомотив” миллий чемпионатда биринчи ўринда кетяпти. Уларда кучли жамоа шаклланган. Жамоани бу ўйинга тайёрлаш осон кечмади. Авввалига футболчиларим 20 кун БАА термаси ихтиёрида бўлишди, фақат охирги ўн кундагина биз тўлиқ таркиб билан машғулот ўтказа олдик.

– Биринчи ўйиндан қандай натижа кутяпсиз?
– Гол ўтказмасдан ғалаба қозонсак хурсанд бўлардим. Чунки бу бизга устунлик беради. Бунинг учун футболчилар бор куч билан ҳаракат қилишлари, мухлислар эса тинмай қўллаб туришлари керак бўлади. Ўйлайманки, ўйин пайтида мухлислар бизни ёлғиз қолдиришмайди.

– Ғалабага қанчалик ишонасиз?
– Ҳамма қатори мен ҳам жамоам зафар қучишини хоҳлайман. Трансфер пайтида бразилиялик Кайо билан Амир Абдулраҳмонни сафимизга қўшиб олдик. Уларнинг иккаласи ҳам кучли футболчи ва “Ал-Айн”га ёрдам бера олишади. Рақиб таркибида эса Сервер Жепаров бор ва у жуда кучли футболчи.

– Ўйин 19:30да бошланади. Об-ҳавонинг иссиқлиги таъсир қилиши мумкинми?
– Биз ҳам, рақиб ҳам бир хил об-ҳаво шароитида тўп тепамиз. Менимча, бунинг таъсири бўлмаса керак. “Локомотив” аввалги босқичда “Ал Ҳилол”ни ортда қолдирди. Бу ҳам уларнинг кучидан дарак беради. Муаммо шундаки, “Локомотив” кетма-кет расмий ўйинларда майдонга тушяпти, бизда эса ҳали чемпионат бошлангани йўқ. Мен кўпроқ шундан хавотирдаман.

О.Абдулраҳмон: – Биз ўйинга тайёрмиз. Албатта, ўн кунлик машғулот кам бўлиши мумкин, лекин шунга қарамай ютишга ҳаракат қиламиз. Жамоа босимга тайёр, биз бунга аллақачон ўрганиб қолганмиз.

Киритилди: 23.08.2016 12:05. Ўқилди: 8811 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.