Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: «Рақиб бизга сирли кўринмоқда»

Шундан сўнг матбуот анжумани навбати мезбон жамоага етиб келди. Бунда “Локо” бош мураббийи Андрей Микляев ҳамда Олег Зотеев саволларга жавоб қайтаришди.

А.Микляев: – Биз яна бу мамлакатга келганимиздан мамнунмиз. Чемпионлар лигаси биз учун катта мусобақа, бунда осон ўйинлар бўлмайди. Ўйлайманки, “Ал-Айн”га қарши кечадиган иккала учрашув ҳам қизиқ кечади ва якунда биз ярим финалга йўл оламиз.

– “Ал-Айн” ҳақида нима дея оласиз?
– Рақибнинг баъзи ўйинларини кўрдик. Кимларни сафга қўшиб олганини ҳам биламиз. “Ал-Айн” гуруҳ босқичида “Насаф”га қарши тўп сурганди. Лекин бунга анча бўлди. Жамоа ўйини ҳозир ўзгарган бўлишиям мумкин. БААда ҳали чемпионат бошлангани йўқ, шу боис рақиб бизга сирли кўринмоқда.

– “Локомотив”нинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикрингиз?
– Бизда иккинчи давра бошланиб бўлди ва тўртта турда майдонга тушдик. Жамоанинг ҳолати яхши ва энг кераклиси жароҳат олган футболчилар йўқ. Ўтган йил Австрияда йиғин ўтказганимизда бу жамоага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказгандик. Мана энди расмий баҳсларда ҳам уларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.

О.Зотеев: – Плей-офф турнирларида ҳар бир ўйин катта аҳамият касб этади. Биз “Ал-Айн” билан кечадиган баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Мақсадимиз – сафардан ижобий натижа билан қайтиш.

– Рақиб тўғрисида фикрингиз?
– “Ал-Айн” таркибида кучли футболчилар кўп. Ўз вақтида улардан беш нафарига қарши Ўзбекистон олимпия термаси сафида ўйнаганман. Ҳозир улар миллий терма жамоада тўп тепишяпти.

Киритилди: 23.08.2016 12:08. Ўқилди: 9493 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.