Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сервер Жепаров: «Аввалги босқичдаги муваффақиятсизлик бизни янада кучлироқ қилади»

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Сервер Жепаров эртага старт олаётган ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичи олдидан ОФК расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бразилия-2014 йўлланмаси учун курашда Ўзбекистон терма жамоасига 1 очко ёки 2та гол етмай қолганди.

"Ишончим комил, бу нарса мени янада кучли қилади ва бу сафар Жаҳон чемпионатига чиқиш учун ҳаракат қиламиз. Бу ўйинларда қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", - дейди "Локомотив" ярим ҳимоячиси.

"Биз ўз ишимизни амалга оширишимиз керак. Жаҳон чемпионатига бориш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз лозим. Бу нафақат мен учун, балки 32 миллионли ўзбек халқи учун катта совға бўларди. Барча буни кутмоқда. Сафимизда яхши футболчилар йиғилган. Таркибимизда ёш ва тажрибали футболчилар бор".

"2014 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлгандик, аммо сўнгги ўйинда битта гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамай, ўша ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Сиз нимагадир эриша олмасангиз, бу ҳолат сизни келаси сафар янада кучлироқ қилади. Ишончим комил, бу сафар жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритамиз", - дейди Жепаров.

"Ушбу босқичда бизга қарши бешта яхши жамоа қаршилик қилади. Хитой эса футболга катта пул ажратмоқда ва кучли легионерлар ҳисобига кучли лигани ташкил қилишмоқда. Шунинг эвазига терма жамоа кучаймоқда. Жанубий Корея ва Эрон доимгидек кучли".

"Қатар ҳам яхши жамоа, лекин уларда об-ҳаво билан боғлиқ муаммо бор. Барча араб жамоалари меҳмонда яхши ўйин кўрсата олишмайди, улар фақат ўз уйларида яхши ўйин кўрсатишади. Биз эса ҳар бир ўйинга 120 фоизга тайёр бўлишимиз керак".

"Жанубий Корея ва Эрон терма жамоалари гуруҳ фаворитлари ҳисобланади. Аввалги саралаш босқичида Корея ва Эронга қарши ўйинларимиз ёдда қолган. Умид қиламан, бу сафар мазкур жамоаларга қарши ўйинларда биз ғалаба қозонамиз", - дейди Жепаров.

Киритилди: 31.08.2016 20:38. Ўқилди: 9719 марта. Фикрлар: 10 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.