Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сервер Жепаровнинг “Даракчи плюс” газетасига берган интервьюси

"Локомотив” сафида фаолиятини давом эттириб келаётган Сервер Жепаров яқинда “Даракчи плюс” газетасининг русча версиясига интервью берди. Осиёнинг икки карра “Энг яхши футболчиси” деб топилган Жепаров интервью давомида футболга қандай кириб келгани, оиласи ҳамда футболдан ташқари ҳаёти ҳақида тўхталиб ўтган.

Қуйида мазкур суҳбатнинг қисқароқ шаклда ўзбек тилига таржимасини келтириб ўтамиз.

– Ўйлашимча, футболга қандай кириб келганингиз кўпчиликка қизиқ туюлади. Бу спорт тури сиз учун бирданига биринчи рақамлига айланганми?
– Мен футбол ўйнашни бошлашдан олдин тўрт йил спорт гимнастикаси билан шуғулланганман. Гимнастикага отам олиб борганди, чунки отамнинг ўзи ҳам гимнастикачи бўлган. Аммо уйимиз стадионга яқин бўлгани учун тез-тез болаларнинг тўп тепаётганини кузатиб турардим. Тўққиз ёшга тўлгач, футбол тўгарагига ёзилдим ва шу-шу футбол ҳаётимнинг бир қисмига айланди.

– Замонавий футболчилардан кимларни ўрнак сифатида кўрсата оласиз?
– Ёшлигимда Алессандро Дель Пьеро, Роберто Баджонинг ўйинларини мириқиб томоша қилардим. Ҳозир ҳам жаҳонда иқтидорли ўйинчилар кўп, масалан, Лионель Месси ва Криштиану Роналду. Уларнинг ҳаракатларини кўриб, ўзимга нимадир олишга интиламан. Менинг руҳиятимга Месси кўпроқ яқин.

– Дарвоқе, Месси ҳақида. Аргентиналик футболчи Копа Америка мусобақасидан сўнг терма жамоадан кетганини маълум қилганди, аммо кейинчалик яна қайтди. Сизда ҳам терма жамоамиз жаҳон чемпионатимга чиқа олмагач, шундай ҳолат юз берган экан.
– Одатда футболчилар ғазабдан, ёки бўлмаса эҳтиросга берилган ҳолда шу каби қарорларни қабул қилишади. Мен ҳозиргача расман терма жамоа билан хайрлашдим демаганман, лекин аввалги саралаш босқичидаги омадсизликдан сўнг чуқур қайғуга чўмганим рост. Ҳаётнинг катта қисмини футболга берганингдан кейин бирданига ундан воз кечиш қийин.

– Нима учун айнан ярим ҳимоячи бўлгансиз? Дарвозабон ёки марказий ҳужумчи бўлишни ҳеч хоҳлаганмисиз?
– Биласизми, олдин чап қанот ярим ҳимоясида ўйнардим, болалик пайтимда эса ҳужумда ўйнаганман ёки бўлмаса дарвозада турардим. Болалар билан ишлайдиган мураббийлар боланинг ҳаракатидан келиб чиқиб унга амплуа танлашади. Менга ҳар доим ҳужум қилиш ёққан, чунки рақиб ўйинчиларини алдаб ўтган ҳолда гол уришни яхши кўрардим. Ўсмирлар терма жамоасида ҳам чап қанотда ўйнаганман, “Пахтакор”га ўтгач эса марказда ҳаракат қила бошладим.

– Сиз Саудия Арабистони, Жанубий Корея чемпионатларида фаолият олиб боргансиз. Уйдан узоқда бўлган пайтларда ўзингизни қандай ҳис қилгансиз?
– Агар Корея чемпионати ҳақида гапирадиган бўлсам, у ерда одамларнинг менталитети бизникига ўхшаб кетади, қолаверса иқлим ҳам ўхшаш. Корейс халқининг меҳрибонлиги туфайли янги муҳитга тезда мослашиб кетгандим. У ерга мен билан яшаши учун оиламни ҳам олиб боргандим. Ўйин услуби томонлама гапирадиган бўлсам, Кореяда тезкор ва курашларга бой футболни маъқул кўришади. Саудия Арабистони эса жуда иссиқ ва футбол ўйнаш оғир. Бу мамлакатда ҳаёт қуёш ботгандан сўнг бошланади, шу боис менга осон бўлмаганди.

– Оилангиз ҳақида гапириб берсангиз.
– Турмуш ўртоғим ва болаларим доим мен билан бирга. Иккинчи қизим туғилганида, орадан ўн кун ўтиб хотиним ёнимга келганди. Турмуш қурганимизга 11 йил бўлди. Ўғлим Рауль 9 ёшда, қизларим Вероника 6, Мия 3 ёшда.

-Ўғлингиз нима билан шуғулланади?
– Рауль ҳам менга ўхшаб ёшлигидан футболга қизиқади. Ҳозир “Бунёдкор” футбол мактабига қатнаяпти. Шунингдек, уни акробатикага ҳам бердим.

-Ўғлингиз қайси чизиқда тўп тепишини ҳал қилиб олдими?
– Рауль доим ҳужумда ёки ярим ҳимояда ўйнаган. Бир куни менга қўнғироқ қилиб маслаҳат сўради: дада, ярим ҳимоячи бўлайми ёки дарвозада турайми? Якунда унга дарвозабон бўлиш хоҳиши кўпроқ эканини пайқаб қолдим. Кейин қўлқоп олиб бердим. Менимча, қайси чизиқда тўп тепишини ўзи танлагани маъқул, лекин бу ҳали ўғлимнинг якуний қарори эмас.

– Футболдан ташқаридаги ҳаётингиз қандай кечади?
– Кўпинча бўш вақтимни оилам билан ўтказаман. Ресторанга борамиз, уйдаги бассейнда чўмиламиз, ота-онамникига меҳмонга борамиз.

– Футболчи тугатгач, нима иш қилиш ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Мураббий бўласизми?
– Шуниси аниқки, кейинчалик ҳам футболда қоламан. Мураббий бўламанми ёки футбол агентими, буни вақт кўрсатади.

– Мураббийлардан кимни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?
– Менга кўпроқ Хосеп Гвардиоланинг иш услуби ёқади. Уни жуда иқтидорли мураббий деб биламан.

Мария Мустафина суҳбатлашди.

Киритилди: 06.09.2016 16:59. Ўқилди: 8489 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.