Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Локомотив" - ОЧЛ-2016да мағлуб бўлмаган ягона жамоа! (Бугун ҳам ушбу анъана давом этишини хоҳлаймиз)

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/4 финал жавоб учрашувидан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Айн" баҳси бўлиб ўтади. "Бунёдкор" стадионида кечадиган учрашув соат 19:00да бошланади.

Шуни айтиш лозим, бугун жуда қизиқ ўйин кечиши кутилмоқда. Чунки иккала жамоани ҳам ярим финалдан бир қадам ажратиб турибди. Иккала клуб сафида тажрибали футболчилар етарли, ҳамма чемпионлар лигасида ғолиб бўлишни хоҳлаяпти.

ОФК расмий сайти бўлажак баҳс ҳақида ёзар экан, "Локомотив"дан Сервер Жепаровга, "Ал Айн"дан эса Умар Абдулраҳмонга катта урғу берди. Албатта, жамоалар таркиби фақат шу футболчилардан иборат эмас. "Локо" сафида Нестеров, Кападзе, Махарадзе сингари бошқа етакчилар ҳам бор.

Қолаверса, ҳимоя қўрғонида Тўхтахўжаев, Яничич, Зотеев бир текис ҳаракат қилиб келишяпти. Ярим ҳимояда Шоаҳмедов билан Геворкяннинг чаққонлиги туфайли ҳужумлар самараси ортди. Кўз тегмасин, ҳужумда Темурхўжа бирин-кетин голлар уряпти. Марат Бикмаев эса кўпинча захирадан майдонга тушиб, жамоа ўйинини кучайтирмоқда.

"Темирйўлчилар" бу йилги мусобақани жуда яхши кайфиятда ўтказишмоқда. Айтиш мумкинки, "Локомотив" ОЧЛ-2016да ҳали мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Ҳатто "Ал Айн" ҳам гуруҳ ўйинларини кетма-кет икки мағлубият билан бошлаганди. "Локомотив" ҳозиргача учта ўйинда ғалаба қозониб, олти бор дуранг ўйнади. Бундан ташқари, жамоа ўз дарвозасидан атиги 4та гол ўтказган ҳолда, бешта учрашувни "қуруқ" ўтказган.

Биринчи ўйиндаги 0:0 ҳисобини инобатга олсак, бугунги беллашувда "Локомотив"нинг фақат ғалаба қозониши талаб этилади. Зеро, кўплаб ўзбекистонлик мухлислар шуни хоҳлашмоқда. Жуда кўпчилик "Локомотив"дан Осиё чемпионлар лигаси бош совринини кутяпти ва мухлисларнинг бунга ҳақлари бор.

Эсингизда бўлса, аввалги босқичда сафарда "Ал Ҳилол" билан ҳам 0:0 ҳисоби қайд этилган, аммо жавоб беллашувида "Локо" 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Бу гал ҳам майдон эгаларидан тезкор голлар ва ажойиб ўйин кутиб қоламиз.

Албатта, "Ал Айн" ҳам ўзига яраша кучли жамоа - БААнинг энг етакчи клубларидан бири. Бу жамоа 2003 йил Осиё чемпионлар лигасини қўлга киритган. Ҳурматга лойиқ жамоа, бироқ "Ал Ҳилол" билан бўлгани каби уларни ҳам мағлуб этса бўлади.

"Ал Айн" бунгача тўрт марта Ўзбекистонда меҳмон бўлган. Жамоа 2006 йил "Машъал", 2010 ва 2015 йилги мавсумларда эса "Пахтакор"га қарши тўп сурган. Бу йил ушбу жамоа "Насаф" билан бир гуруҳдан жой эгаллади. 2010 йил "Пахтакор" "Ал Айн"ни Тошкентда 3:2 ҳисобида мағлуб этган. Ўйлаймизки, "Ал Айн"ни ўзимизда мағлубиятга учратган иккинчи жамоа насиб қилса айнан "Локомотив" бўлади.

"Локомотив" ва умуман ўзбек футболига бефарқ бўлмаган мухлисларни бугун кечки пайт "Бунёдкор" стадионига келиб жамоамизни қўллаб-қувватлашга чорлаймиз. Зеро, бундай нуфузли ўйинда футболчилар мухлислар далдасига янада кўпроқ муҳтож бўлади. Осиё чемпионлар лигасининг ярим финал эшиги Ўзбекистон клуби учун очилишига жуда оз қолди ва бунга ҳаммамиз биргаликда гувоҳ бўлайлик.

Х.Холиқов.

Киритилди: 13.09.2016 18:43. Ўқилди: 11460 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.