Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳаёт давом этади, “Локомотив” бор эътиборини кейинги ўйинларга қаратади

Кеча бўлиб ўтган “Локомотив” – “Ал Айн” ўйинидан сўнг “темирйўчилар” бу йилги Осиё чемпионлар лигасини тарк этишди. Сафарда бу жамоа билан 0:0 ҳисобини қайд этиб қайтган “Локо” Тошкентда кечган баҳсда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Албатта, ушбу натижадан сўнг кўпчиликнинг кўнгли хира бўлгани бор гап, аммо нима ҳам дердик, бу – футбол ва бунда ғалабалар қатори мағлубият ҳам бўлиб туради. Энг муҳими шуки, “Локомотив” бошини тик кўтарган ҳолда мусобақа билан хайрлашди.

“Локо” ўзи иштирок этган барча ўйинларда характер кўрсата олди. Бунинг учун футболчилар ва мураббийлар штабига раҳмат айтсак арзийди. Лекин кечаги беллашувда йўл қўйилган баъзи бир хатолар туфайли жамоа мағлуб бўлди.

Шунга қарамай, клуб ўз тарихида янги саҳифа очди. “Локомотив” ўз тарихида биринчи бор Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқди, ҳатто чорак финалга қадар етиб келди. Бунақаси клуб тарихида биринчи бор рўй берди. Қолаверса, бу йилги ОЧЛда энг узоқ мағлубиятсиз серияни давом эттирган жамоа ҳам айнан “Локомотив” бўлди.

“Темирйўлчилар” мусобақада 10та ўйин ўтказиб, шундан 9тасида мағлуб бўлишмади (учта ғалаба, олтита дуранг). Аммо биргина мағлубият “Локомотив”ни мусобақани тарк этишига олиб келди. “Локомотив” бу йил ОЧЛ гуруҳидан чиққан ягона ўзбек клуби бўлди ва бу ҳам Осиё эътиборига тушди. Мана шу натижа туфайли барчага раҳмат айтсак арзийди.

Ҳаёт эса давом этади ва клубимиз бор эътиборини навбатдаги ўйинларга қаратади. Ҳали олдинда “локочилар”ни миллий чемпионат ва Ўзбекистон Кубоги баҳслари кутмоқда. Бўлажак беллашувларда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. “Локомотив” ўзининг кейинги учрашувини олий лига доирасида 17 сентябрь куни сафарда “Олмалиқ”қа қарши ўтказади.

Киритилди: 14.09.2016 15:54. Ўқилди: 8083 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.