Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига, 24-тур. «Пахтакор» «Локомотив»ни мағлуб этди

Олий лиганинг 24-тури доирасида «Пахтакор» ва «Локомотив» жамоалари ўртасида баҳс ўта қизиқарли кечди ва "марказий ўйин" мақомини оқлади.

Майдон эгалари учрашувга катта иштиёқ билан тушганини илк сонияларданоқ кўрсатиб қўйди. Баҳс бошланган заҳоти Искандеров майдон марказида Кападзедан олиб қўйди ва 20 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Нестеров қайтарган тўпга Жасур Ҳакимов етиб келди ва 10 метрлардан зарба берди. Игнатий бу сафар ҳам жамоасини муқаррар голдан қутқарди.

Умуман олганда, учрашувнинг биринчи бўлими голли вазиятларга жуда бой бўлди. 16-дақиқада Лобановни дарвоза устуни голдан қутқариб қолди. Икром Алибоев томонидан йўлланган жарима зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб қайтди. Меҳмон футболчиси тўпни эгаллашди ва дарвоза олдига узатма берди. Кападзе дарвозабон майдончаси чизиғи устида зарба бериш ўрнига тўпни орқага узатишга қарор қилди ва вазиятни қўлдан чиқарди. Орадан бир дақиқа ўтиб Машарипов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Нестеров тўпни эгаллаб олди.

Баҳснинг 20-дақиқасида Нестеров "Локомотив"ни голдан қутқарди. Искандеров ўнг қанотдан ҳужумга қўшилган жамоадошига узатма берди ва унинг ўзи жарима майдончасига етказилган узатмага 14 метрлардан зарба берди. Игнатий тўпни қайтарди ва Жасур Ҳакимов дарвозабон майдончаси ичида унчалик кучли бўлмаган зарба зарба берди. "Локомотив" посбони бу зарбани ҳам қайтарди ва Яничич тўпни тепиб юборишга улгурди.

Майдон эгаларининг кетма-кет ҳужумлари 23-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Искандеров бурчак тўпини ўйинга киритди ва тўпни яна қабул қилиб, жарима майдончасига етказди. Машарипов 6 метрдан бош билан дарвозани ишғол қилди! Орадан 3 дақиқа ўтиб Жалолиддиннинг ўзи меҳмонлар дарвозасига иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. У қарши ҳужумда "Локомотив" жарима майдончасига кирди ва Яничични алдаган ҳолда Нестеровнинг яқин бурчагига тўпни жойлади. 2:0.

Бўлим сўнгига келиб "темирйўлчилар" босимни ошириб боришди. Дастлаб Мирзаевиннг узатмасидан кейин Тўхтахўжаевни ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва бош билан дарвозабон майдончасига тўпни етказди. Бикмаев ҳимоячилар таъқиби остида яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Бўлим тугашига 3 дақиқа қолганида Микляев шогирдлари қарши ҳужумда "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилишди. Алибоев рақиб жарима майдончаси атрофида футболчиларни алдаб, нариги томонга узатма берди. Жепаров узатмани ўтказиб юборди ва Санжар 14 метрлардан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида Искандаров жарима тўпини ўйинга киритган пайтда тўп "Локомотив" дарвозаси устунига тегиб, майдонни тарк этди. Баҳс сўнгига қадар устунлик меҳмонлар томонида бўлди, аммо улар бир нечта вазиятларда дарвоза томон аниқ зарба беришда оқсашди.

"Пахтакор" ғалабани сақлаб қолди ҳамда ўз очколарини 41тага етказган ҳолда, 5-ўринга кўтарилиб олди. "Локомотив" мағлуб бўлганига қарамай, "Бунёдкор"дан 5 очко олдинда бормоқда. "Қалдирғочлар" бугун сафарда "Бухоро"ни мағлуб эта олишмади (0:0).

Олий лига, 24-тур. 18:30
"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 2:1 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: Жалолиддин Машарипов (23, 26) — Санжар Шоаҳмедов (42)
Огоҳлантиришлар: Азим Аҳмедов (16), Аднан Ораховац (28), Даврон Ҳошимов (76), Станислав Андреев (90+1), Александр Лобанов (90+4) — Темур Кападзе (28), Кахи Махзардзе (70)
“Пахтакор”: 16. Александр Лобанов, 4. Аднан Ораховац, 5. Акбар Исматуллаев, 7. Азим Аҳмедов, 9. Жалолиддин Машарипов (Темур Толипов 90), 10. Жамшид Искандеров (Аббос Отахонов 90+3), 15. Жавоҳир Соҳибов, 21. Камолиддин Тожиев (С), 24. Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 55. Жасур Ҳакимов (Жамшид Болтабоев 60)
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, Неманья Яничич, 8.Сервер Жепаров (Иван Нагаев 85), 10.Марат Бикмаев (Темурхўжа Абдухолиқов 50), 15.Сардор Мирзаев, 18.Тимур Кападзе (Артур Геворкян 59), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев, 33.Олег Зотеев
Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Киритилди: 28.09.2016 20:26. Ўқилди: 6764 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.