Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Қаҳрамон Асланов мақоласи: «Биз тушунмайдиган, Бабаян яшираётган сир нимада?»

Ўтган мавсумда Англия чемпионатида энг кўп гол урган инглиз футболчилари Ҳарри Кейн ва Жейми Варди эди. Бундеслигада немис футболчилари ичида Мюллер ҳаммадан кўп тўп киритганди. Италияда “Женоа” ҳужумчиси Паволетти маҳаллий ҳужумчилар ичида энг самарали ўйин кўрсатган. Испанияда эса, “Атлетик” ветерани Адурис испан футболчилари орасида энг кўп гол уришнинг уддасидан чиққанди.

Бу футболчилар бир-бирларига ўхшамайдилар. Мюллер терма жамоада ҳам етакчи саналади, Вардининг ҳикояси ҳаммага маълум, Кейн ва унинг жамоаси чемпионлик учун охирги турларгача кураш олиб борди. Паволетти – ўртамиёна жамоа етакчиси. Адурис эса, 35 ёшида ниҳоят терма жамоа мураббийлари назарига тушиб, Европа чемпионатида қатнашиш бахтига сазовор бўлди.

Бу футболчиларнинг умумий жиҳати – уларнинг ҳар бири терма жамоага номзод сифатида жалб қилинганлар. Кимдир мунтазам асосий таркибда, кимдир захирада, кимдир ҳозирча фақат йиғинларда, аммо шубҳасиз, терма жамоалар бош мураббийлари бу футболчиларга ўз эътиборларини қаратишган. Шунга мажбур бўлишган.

Йўқ, биласизми, мажбурлик деганда журналистлар ёки мухлислар томонидан уюштирилган босимни айтаётганим йўқ. Жамоанинг натижасига жавобгар бўлган бош мураббий таркибни ўзи белгилайди, ўз услубига мос бўлган футболчилар асосида ўйинни ташкил қилишга ҳаракат қилади. Ҳар қанча кўп гол урмасин, агар футболчи мураббийнинг жорий қилаётган услубига мос келмаса, албатта, у асосий таркибда ўйнамайди. Ҳеч ким бундай босим ўтказишга ҳаққи йўқ.

Сўнгги икки абзацни гўёки бир-бирини рад қилувчи хулосалар билан тугатаётгандек кўринган бўлсам-да, ундай эмас.

Самвел Бабаяндан “Локомотив” ҳужумчиси, бугунги кунда олий лигамиз тўпурарлари баҳсида 16 гол билан етакчилик қилаётган Темурхужа Абдухолиқов ҳақида жуда кўп сўрашади. Турли жавоблар ва тахминлар ичида, энг расмийси ва гўёки ҳеч ким эътироз қила олмайдиган вариант шуки, Абдухолиқов Бабаяннинг ўйин услубига мос келмайди. Бошқа вариант ҳам бор, эмишки, ўз вақтида Темурхўжа терма жамоада ўйнашдан бош тортган эмиш. Мен бунга ишонмайман, зеро бир пайтлар терма жамоа йиғинларидан бош тортган дарвозабон Бакланов клуби билан қўшилиб жазоланганди. Яъни, агар Бабаян ўз жамоаси учун Темурхўжани керак деб билганида, шунча босим ичида жим юрмасди.

Хуллас, анчадан бери бир ўйинда биттадан гол кирита олмаётган ва энг ишонган ҳужумчиси рақиб дарвозасига зарба ҳам беришнинг уддасидан чиқа олмаётган терма жамоамизнинг бош мураббийи Самвел Бабаянга Темурхўжа керак эмас.

Энди бояги услуб ҳақидаги фикрга қайтамиз. Тўғри, бутун дунёда шунақа. Ўз услубига мос келмайдиган ҳужумчини мураббий ўйнатмайди.  Аммо агар ҳужумчи тинмай гол уриб ўз савиясини кўрсатиб турганида, уни рад ҳам этмайди. Жамоага жалб қилади, йиғинларда шуғуллантиради, захирада олиб ўтиради. Боя айтдиг-у, услуб деб, айнан ўша услуб иш бермаётган, таркибга индивидуал таъсир керак бўлаётган паллада майдонга тушириш учун. Айтмоқчиманки, Абдухолиқовнинг терма жамоа захирасида ўтирмаётганининг сабаби, Бабаяннинг услубига мос эмаслигида, деган мулоҳазани қабул қила олмайман.

Юқорида ўзим савол бериб, жавобини бермадим. Хўш, ўша юқорида санаб ўтилган бош мураббийларни Адурис, Паволетти ёки Вардини терма жамоага жалб қилишга нима мажбур қилади? Вазиятга холис баҳо бериш.

Мураббий ўзига мос келмайдиган у ёки бу футболчининг клубдаги ўйинларда юқори савияни намойиш қилаётганини кўрар экан, ундан воз кечишни виждонан ўзига эп кўрмайди. “Мен мана шу мамлакат терма жамоаси бош мураббийиман, у эса, шу мамлакат фуқароси, футболчиси. Унинг ҳам ўз терма жамоасига ёрдам бериш имкониятига эга бўлишга ҳаққи бор. Мен ҳам хато қилаётган бўлишим мумкин. Қачондир мен ишонаётган футболчи панд бериши ёки мен танлаган услуб иш бермай қолиши эҳтимоли бор. Нега энди ўзимни чеклашим ва қачондир ўз хатоимни вақтида тузата олиш имкониятимдан воз кечишим керак?”

Мана шунақа ўйлаши мумкин ўша бош мураббийлар.

Мен Темурхўжа Абдухолиқов Эронга қарши ўйнаганида гол урарди, деб сизларни ишонтирмоқчи эмасман. Балки у ҳам Сергеев каби, ҳеч нарса қила олмаган бўларди. Аммо ҳозир, шу паллада Абдухолиқовнинг Сергеевдан устунлиги ҳам шунда. Сергеев майдонга тушди ва ҳеч нарса қила олмади. Буни аниқ биламиз. Абдухолиқовни аниқ билмаймиз.

Балки шу қадар қайсарлик қилаётган Бабаян аниқ бирор нарсани билар. Мен ҳам шуни билгим келяпти, жудаям.

Қаҳрамон Асланов

Манба: maydon.uz

Киритилди: 11.10.2016 10:02. Ўқилди: 14520 марта. Фикрлар: 24 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2024. Суперлига. 8-тур.
19:00
Бунёдкор
3-2
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.