Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: "Бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди"

Қисқа танаффусдан сўнг бугундан олий лигада 25-тур учрашувларига старт берилди. Кун доирасидан ўрин олган қизиқарли беллашувлардан бирида “Локомотив” ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилди. Асосан “Темирйўлчилар”нинг устунлиги остида ўтган ўйинда “Локо” 4:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Локомотив” устози Андрей Микляев қуйидагиларни таъкидлади:

- Бугун осон ўйин ўтказмадик. Зеро олдинги икки турда очко йўқотгандик. Шу сабабли бу сафар ғалаба қозонишимиз шарт эди. Шукр, йигитлар барча кўрсатмаларимизни кўнгилдагидек бажара олишди ва натижада йирик ҳисобда ғалабага эришдик. Бундан жуда ҳам хурсандмиз. Биринчи бўлимдаёқ тезкор голлар киритиб олганимиз бизга анча қўл келди. Олдинда бизни жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Қолаверса, тақвимимиз анча зич кўриниш олган. Шуни инобатга олган ҳолда терма жамоа таркибида ўйин ўтказган йигитларга бугун бироз дам беришга қарор қилдик.

Бутун мавсум давомида бир текисда ўйин кўрсатиш осон эмас. Зеро футболчилар ҳам одам, улар қандайдир тўхтамайдиган машина эмас. Шу сабабли баъзан ўйинчиларга дам бериб туриш лозим. Масалан, бугун терма жамоада ўйнаганларга дам бердик. Натижада Бобур Юлдашевга илк дақиқаларданоқ имкон берилди. У эса ёмон ўйин кўрсатмади.

Бугун рақиб жамоа ҳам ёмон ўйнамади. Айниқса, иккинчи бўлимда биз баъзи вазиятларда асосан ҳимояга таянган ҳолда ҳам ўйнашга мажбур бўлдик. Рақибнинг ҳужумларини бартараф этишда эса Игнатий Нестеров ҳам анча жонбозлик кўрсатди. Натижада жамоамиз дарвозаси дахлсизлиги сақлаб қолинди, - дейди тажрибали мутахассис.

Киритилди: 14.10.2016 21:00. Ўқилди: 7204 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2024. Суперлига. 8-тур.
19:00
Бунёдкор
3-2
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.