Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Локомотив" мураббийлари ва футболчилари янги йил билан табриклашди

Андрей Микляев: 2017 йил ҳамма-ҳаммамиз учун омад ва бахт-саодат олиб келсин.

Азиз футбол мухлислари, мана секин-аста 2016 йил ҳам якунланиб бормоқда. Бир неча соатдан сўнг янги – 2017 йил кириб келади.

“Локомотив” футбол клуби вакиллари Янги Йил байрами муносабати билан сиз – азиз ишқибозларга байрам табриклари тайёрлашди. Жумладан, жамоамизнинг 2016 йилда мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритишида улкан хисса қўшган мураббий Андрей Микляев футбол ишқибозларига қуйидагича байрам табригини йўллади.

— Қадрли футбол жамоатчилиги аҳли! Мен сизларни Янги Йил байрами билан чин қалбдан табриклайман ва барчангизга сиҳат-саломатлик тилайман. Ишонаманки, 2017 йил сиз-у биз учун фақат ва фақат улкан зафарлар олиб келади. Зеро 2016 йилда ажойиб лаҳзаларга гувоҳ бўлдик. 2017 йилда ҳам шундай чиройли ғалабалар бизга ҳамрох бўлишини ният қиламан. 2017 йил – ҳамма-ҳаммамиз учун омад ва бахт-саодат олиб келсин, барчага байрам муборак дўстлар, — дейди тажрибали мутахассис.

Темур Кападзе: Янги йил Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам омадли келишини ният қиламан.

Қадрли футбол мухлислари, мана секин-аста 2016 йил ҳам якунланиб бормоқда. Бир неча соатдан сўнг янги – 2017 йил кириб келади.

“Локомотив” футбол клуби вакиллари Янги Йил байрами муносабати билан сиз – азиз ишқибозларга байрам табриклари тайёрлашди. Жумладан, жамоамизнинг мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритишида улкан хисса қўшган сардори – Темур Кападзе қуйидагича байрам табригини йўллади.

— Авваламбор, барча юртдошларимизни янги кириб келаётган – 2017 йил билан чин қалбимдан табриклайман. Эски йилда амалга ошмаган ишлари янги йилда амалга ошишини тилаб қоламан. 2016 йил “Локомотив” клуби учун жуда ҳам омадли келди. Янги 2017 йил бундан ҳам омадли келсин. Шу фурсатдан фойдаланиб, Янги йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам омадли келишини ният қиламан. Олдимизда турган мундиал йўлланмасини қўлга киритишимизни тилаб қоламан. Бизнинг ғалабаларимиз – бу мухлисларнинг ғалабаси. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Барча юртдошларимизни яна бир бор кириб келаётган Янги Йил билан чин қалбимдан табриклайман”, — дейди “Локомотив” клуби сардори Темур Кападзе.

Сардор Мирзаев: Истайманки, 2017 йилда янада кўпроқ ва нуфузлироқ унвонларга эга чиқиш насиб қилсин.

“Локомотив” футбол клуби вакиллари Янги Йил байрами муносабати билан сиз – азиз ишқибозларга байрам табриклари тайёрлашди. Жумладан, жамоамизнинг 2016 йилда мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритишида катта хисса қўшган ярим ҳимоячи Сардор Мирзаев футбол ишқибозларига байрам табригини йўллади.

— Азиз футбол ишқибозлари, “Локомотив” жамоасининг ашаддий мухлислари! Мен сизларни ва сизлар орқали бутун Ўзбекистон аҳлини Янги Йил байрами билан чин дилдан қутлайман. Янги йилда барчангизга омад ва зафарлар тилайман. 2016 йил – сермаҳсул йил бўлди. Истардимки, 2017 йилда янада кўпроқ ва нуфузлироқ унвонларга эга чиқиш насиб қилсин. Барчангизга байрам муборак!, — дейди маҳоратли футболчи.

Икром Алибоев: Миллий терма жамоамизнинг 2017 йилда ЖЧга чиқишига тилакдошман.

Азиз футбол ишқибозлари! Мана секин-аста 2016 йил ҳам якунланиб бормоқда. Бир неча соатдан сўнг янги – 2017 йил кириб келади.

“Локомотив” футбол клуби вакиллари Янги Йил байрами муносабати билан сиз – азиз ишқибозларга байрам табриклари тайёрлашди. Жумладан, жамоамизнинг ёш ва шижоатли ярим ҳимоячиларидан бири Икром Алибоев қуйидагича байрам табригини йўллади.

— Бутун футбол аҳлини кириб келаётган янги – 2017 йил билан табриклайман. Соғлик ва бахт сизларни ҳеч қачон тарк этмасин. Нимаики ният қилган бўлсангиз, ҳаммасига етиб юринглар! Мухлислик қиладиган клубингиз ҳар доим ҳам ютиб, чиройли ғалабаларга эришиб, сизни хушнуд этиб юрсин. “Локомотив” жамосига ҳам келаётган йил олдингисиданда омадалироқ бўлишини тилайман! Қолаверса, миллий терма жамоамизнинг ҳам ЖЧга чиқишига тилакдошман, — дейди маҳоратли футболчи.

Киритилди: 31.12.2016 16:00. Ўқилди: 5183 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2024. Суперлига. 8-тур.
19:00
Бунёдкор
3-2
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.