Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» Анталияда. Учинчи кун. Таркибга Бобожонов, Кризо ва Коне қўшилди

Янги мавсумга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини Анталияда олиб бораётган «Локомотив» футбол клубининг манзилга етиб келганига бугун уч кун бўлди.

Одатга кўра бугунги машғулот ҳам икки маҳал ўтказилди. Футболчиларимиз эрталаб тренажёр залида машқ қилган бўлишса, тушдан кейин футбол майдонида машғулот ўтказишди.

Бугунги машғулотга уч нафар янги футболчимиз ҳам қўшилди. Булар — Муҳаммад Коне, Ньоре Кризо ва Мурод Бобожонов. Бу футболчилар кеча тунда меҳмонхонага етиб келишгани боис мураббийлар бироз дам беришди. Шу сабаб машғулот пайтида уларга ортиқча юкламалар берилмади.

Жамоанинг майдондаги машғулоти ҳам қизғин кечди. «Темирйўлчилар» бир ярим соат мобайнида аввал чигалёзди, ундан кейин тўп билан машқларни бажаришди. Шунингдек, икки таркибга бўлинган ҳолда футбол ўйнашди.

Кечки пайт эса футболчиларимиз футбол назарияси бўйича мураббийлардан сабоқ олишди. Бунда «Локомотив»нинг 2017 йил ҳисобидан биринчи расмий ўйиндаги рақиби «Ал-Таъвун» (Саудия Арабистони) иштирокидаги баҳс ўрганиб чиқилди. Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган «Ал--Таъвун» — «Локомотив» учрашуви 20 февраль куни ўтказилади.

Анталиядаги дастлабки ўртоқлик учрашуви 3 февраль куни Туркманистоннинг «Олтин Аср» клуби билан бўлади. Шу боис эртага, 2 февраль куни жамоа бир маҳал, фақат кечки пайт машғулот ўтказади.

Киритилди: 02.02.2017 06:10. Ўқилди: 10076 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.