Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: "Ўйин қанчалик муҳим эканини яхши тушуниб турибмиз"

Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 4-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Истиқлол” (Теҳрон) учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “темирйўлчилар” устози Андрей Микляев ва ярим ҳимоячи Икром Алибоев ўз фикрларини билдирди.

“Эртанги ўйин қанчалик муҳим эканини яхши тушуниб турибмиз. Гуруҳдан чиқиш учун эртага фақатгина ғалаба қозониш керак. Буни мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам билади. Беллашув биз учун омадли кечишига умид қиламиз. Сафарда “Истиқлол”га мағлуб бўлдик, аммо айта оламанки, бу жамоани мағлубиятга учратиш мумкин.

Футболда омад ҳам керак бўлади. “Шўртан” билан ўйинни оладиган бўлсак, ўша куни омад биздан юз ўгирганди. Умуман олганда, ҳимоя чизиғидан шикоятим йўқ, чунки кўп гол ўтказмаяпмиз. Баъзида тажрибалар қилиб, футболчиларни алмаштириб турамиз. Масалан, қайсидир ўйинда Бобур Йўлдошев майдонга тушса, баъзида Муҳаммад Коне ўйнайди.

Афсуски, бўлажак ўйин олдидан йўқотишлар бор. Шуҳрат Муҳаммадиев жароҳатидан фориғ бўлишга улгурмади. Шунингдек, Самалат Қутибоевда ҳам жароҳат бор.Муҳаммадиев ва Қутибоев эртага майдонга тушмайди. Шунингдек, Темур Кападзеда енгил жароҳат бор. Унинг эртанги ўйинда майдонга тушиши бугун маълум бўлади”, – деди Андрей Микляев.

“Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Сабаби, гуруҳдаги барча жамоалар бир-бирига яқин жойлашган. Умид қиламанки, эртанги ўйин ижобий натижа билан бизнинг фойдамизга ҳал бўлади”, – деди Икром Алибоев.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Истиқлол” учрашуви эртага, 11 апрель куни ТТЗ мавзесидаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00 да старт олиши режалаштирилган.

Киритилди: 10.04.2017 14:07. Ўқилди: 7356 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Сурхон 11 13
9 Андижон 11 12
10 Қўқон-1912 11 12
11 Машъал 11 12
12 Хоразм 10 11
13 Қизилқум 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.