Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: “Жамоамизга сафар ўйинларида оғир бўлмоқда”

Олий лига 9-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Локомотив” (2:2) ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Микляев ўз фикрларини айтди.

 

«Бугун жанговор ва қизиқарли ўйин бўлди. 90 дақиқа давомида майдонда муросасиз кураш кечганлиги мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Майдондаги курашлар сони анча кўп бўлди. Ўйлашимча учрашувда икки очко йўқотдик. Негаки, ҳисобда олдинда бораётиб иккинчи бўлим бошида хатога йўл қўйиб дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Танаффусдан кейин тўпни назорат қилиш борасида устунликка эга бўла туриб, гол уришни уддасидан чиқа олмадик. Йигитларимиз ирода кўрсатиб, яхши ўйин кўрсатишди ва охиригача курашишди деб ҳисоблайман. Наманганда мухлислар билан тўла ўйингоҳда ўйнаш ҳар қандай жамоа учун осон бўлмайди. Уч очкони қўлга кирита олмаганимиздан бироз афсусландик. Лекин, асосийси олдинга интилишда давом этмоқдамиз. Яхши ўйин учун футболчиларимизга раҳмат айтаман. Бу йилги чемпионатимиз анча қизиқарли тарзда кечмоқда. Ўйинларни қандай ўтишини олдиндан айтиш анча мушкул бўлмоқда. Бизга қарши учрашувлар айнан шундай жанговор тарзда кечмоқда. Негаки, барча жамоалар пешқадамга қарши баҳсга жиддий тарзда тайёргарлик кўришмоқда. Мухлислар “Локомотив” иштирокидаги учрашувларни томоша қилиш учун ўйингоҳларга келишмоқда. Шу сабабли жамоамизга сафар ўйинларида оғир бўлмоқда. Биз бу ҳолатга кўникиб бормоқдамиз ва йигитларда доим шундай бўлишини уқтирмоқдамиз. Бир сўз билан айтганда чемпионатимиз савияси ўсмоқда. Шу ўринда “Навбаҳор” футбол клуби раҳбариятидан ўйингоҳ майдонини яхшилашга эътибор қаратишларини сўрардим. Савия ва ўйин сифатини ошириш учун майдон ҳолати ҳам шунга мос бўлмоғи лозим. Шу пайтга қадар кўрган майдонларимиз орасида энг ёмони айнан Наманганда эканлигини айтишим мумкин. Майдон сифатини янада яхши бўлишини истардим. Бу орқали “Навбаҳор” жамоаси ва Наманганда меҳмон бўладиган жамоанинг ўйин сифати ва савия янада ортади деб ўйлайман» - деди Микляев.

Киритилди: 04.05.2017 21:49. Ўқилди: 3602 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Сурхон 11 13
9 Андижон 11 12
10 Қўқон-1912 11 12
11 Машъал 11 12
12 Хоразм 10 11
13 Қизилқум 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.