Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Диёр Туропов: «Ғалаба қозониб, байрамга совға тайёрламоқчимиз»

Бугун «Локомотив» ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичининг сўнгги 6-тур учрашувини ўтказади. Ҳамон «плей-офф»га чиқиш имкониятини сақлаб турган «темир-йўлчилар» Дубайда «Ал-Аҳли» клуби меҳмони бўлишади.

Афсуски, Ўзбекистон чемпионининг тақдири ўз қўлида эмас. Агар параллель равишда кечадиган ўйинда «Ал-Тавон» «Истиқлол»ни енгса, сўнгги турдаги ғалаба ҳам Мирко Йеличич шогирдларига ёрдам бермайди. Боиси, Саудия жамоаси ўзаро баҳсда вакилларимиздан устунликка эришган. Биз бугунги ўйин олдидан «Локомотив» футболчиси Диёр Туроповдан интервью олдик.

- Диёр, олдинда сизларни муҳим учрашув кутиб турибди. Мазкур баҳсга тайёргарлик қандай кетяпти?

- Мураббийлар бу ўйинга алоҳида режа ишлаб чиқишган. Назарий машғулотларда рақиб жамоа иштирокидаги учрашувларни томоша қилиб, «Ал-Аҳли»ни яқиндан ўрган-япмиз.

- Рақибни ниманинг эвазига мағлуб этиш мумкин?

- Бўлажак баҳсда кучли иштиёқ ва ғалабага ишонч бўлса, албатта, 3 очко қўлга киритилади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача бир маромда ҳаракат қилсак, мақсадимизга эришамиз, деб ўйлайман.

- «Локомотив»га осон бўлмаслигини ҳозирдан тахмин қилиш мумкин. Руҳий томондан учрашувга тайёрмисизлар?

- Ҳа, гуруҳнинг сўнгги ўйинидаги ғалаба биз учун жуда муҳим. Чунки нимчорак финалга чиқиш тақдири ҳал бўлади. Мураббийларнинг кўрсатмаларини бекам-у кўст бажаришга интиляпмиз. Футболчилар руҳий томондан баҳсга тайёр. Ўйлайманки, олдимизга қўйилган вазифани бажариб, мухлисларимизни чиройли ғалаба билан хушнуд этамиз.

- «Истиқлол» ва «Ал-Тавон»га қарши Тошкентда кечган ўйинларда қимматли очколар бой берилди. Йўл қўйилган хатолардан тегишли хулосалар чиқарилдими?

- Тўғри, ўйинни ютиб туриб, якунда рақибга очко тақдим этганимиз алам қилди. Ўша иккала учрашув видеоёзувларини қайтадан кўриб чиқиб, хатолардан тегишли хулосалар чиқарилди. Умид қиламанки, навбатдаги ўйинга мукаммал даражада тайёргарлик кўра оламиз.

- Омадсизликнинг сабабини ўрганиб, таҳлил қилиб кўрдингларми?

- Шахсан мен буни омадсизлик, демаган бўлардим. Барчасига ўзимиз сабабчимиз. Энди хатоларимизни тўғрилашимиз керак.

- «Локомотив»нинг тақдири иккинчи ўйинга ҳам боғлиқ. Нариги жуфтликда «Истиқлол» «Ал-Тавон» майдонида ютқазмаслиги шарт. Бу учрашув барибир, хаёлнинг бир четини эгалласа керак?

- Саудия Арабистонида ўтказиладиган гуруҳимизнинг иккинчи ўйини ҳам диққат марказимизда бўлади. Лекин биз мазкур учрашув натижасига таъсир ўтказа олмаймиз. Шу боис ҳам биринчи галда ўзимиз ғалаба қозонишга интиламиз. Кейин «Истиқлол»га мухлислик қиламиз.

- Бу йилги ОЧЛнинг савияси ҳақида нима дея оласиз? Кўпчилик айнан «Локомотив» жойлашган гуруҳни энг кучлиси деяпти...

ДАВОМИ

Киритилди: 09.05.2017 17:50. Ўқилди: 4369 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Локомотив
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.