Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий Лига: Тўпурарлар орасида кураш қандай кечмоқда?

Хабарингиз бор, миллий терма жамоа ўйинлари сабаб эндиликда Олий Лига баҳсларида қисқа муддатли танаффус юзага келди.

Шу пайтга қадар миллий чемпионатимизда жамоалар 18 тадан учрашув ўтказишга улгуришди. Қуйида айни пайтда тўпурарлар баҳсида кимлар етакчилик қилаётгани хусусида маълумот бериб ўтамиз.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаев мавсум бошиданоқ тўпурарлар “пойгаси”да яккапешқадамликни қўлга олганди. Марат илк турларданоқ кетма-кет голлар уриб, ўз ҳисобидаги голлар сонини анчага етказиб олганди.

Бироқ футболчи биринчи давра сўнггига келиб жароҳат олди ва бир нечта учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Шундай бўлса-да, миллий терма жамоамиз аъзоси иккинчи давранинг илк ўйинлариданоқ яна ўзининг тўпурарлик салоҳиятини намойиш эта бошлади.

Ҳозирда Марат Бикмаевнинг киритган голлари сони 16 тани ташкил этмоқда. Шу ўринда қайд этиш жоизки, “Локомотив”нинг пенальтилар тепиш борасида етакчи “мутахассиси” вазифасини қойилмақом тарзда уддалаб келаётган Бикмаев 16 та голнинг 5 тасини 11 метрли жарима зарбасида киритган.

FC Lokomotiv Tashkent Uzbekistan

Тўпурарлар баҳсида Бикмаевнинг энг яқин таъқибчиси – “Насаф” ҳужумчиси Драган Черан саналади. У ҳозирга қадар 10 бор рақиблари дарвозасини ишғол этган. “Сўғдиёна” аъзоси Санжар Рашидов эса 9 бор муваффақият қозонган.

Шунингдек, 3 нафар футболчилар – Илҳом Юнусов, Зоҳид Абдуллаев ва Иван Нагаев 7 мартадан гол уришга эришишган.

6 бор рақиб дарвозабонларини ҳафа қилган ижрочилар орасида “Локомотив”дан Мурод Бобожонов ҳам бор. “Темирйўлчилар”дан Жалолиддин Машарипов 5 марта тўп киритган.

Murod Bobojonov Fk Lokomotiv O'zbekiston

Жамоамиз сардори Темур Кападзе, Икром Алибоев ҳамда Сардор Мирзаев 3 мартадан гол уришга муваффақ бўлишган.

“Локо” вакилларидан Ислом Тўхтахўжаев, Садриддин Абдуллаев, Диёр Туропов, Кахи Махарадзе, Саламат Қутибоев, Азиз Амонов ва Олег Зотеевлар 1 мартадан муваффақият қозонишган.

Умумий ҳисобда “Локомотив” футболчилари 43 марта рақиблари дарвозаларини ишғол этишган. Бу борада ҳам “Локомотив” яккапешқадам бўлиб турибди. Жамоамизда тўплар нисбати +31ни ташкил этмоқда.

FC Lokomotiv Tashkent - 483743784

Диққатга сазовор жиҳати шундан иборатки, “Локомотив”дан ташқари фақатгина “Бухоро” 30 марта гол урган. Бошқа ҳеч бир жамоа ҳозирча 30лик довондан ошгани йўқ.

Киритилди: 20.08.2017 15:34. Ўқилди: 6548 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Сурхон 11 13
9 Андижон 11 12
10 Қўқон-1912 11 12
11 Машъал 11 12
12 Хоразм 10 11
13 Қизилқум 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.