Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Темурхўжа Абдухолиқов: "Доимо ғолиблик нашидасини сурадиган жамоа йўқ"

Сардор Рашидов фаолиятини энди БААнинг «Ал-Жазира» клубида давом эттирса-да, барибир, Қатар Юлдузлар лигасига эътиборимиз сусаймайди. Негаки, миллий терма жамоамиз ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов яна «Ас-Сайлия» таркибида қоладиган бўлди.

Ҳали ушбу мамлакатда янги мавсумга старт берилгани йўқ. Аммо жамоалар айни пайтда 2017-2018 йилги чемпионатга жиддий ҳозирлик кўришмоқда. Ҳар қачонгидан ҳам. Сабабини ҳамюртимиз  билан уюштирилган суҳбат давомида билиб оласиз.

-Темурхўжа, клубингиз - «Ас-Сайлия» янги мавсум тадоригини бошлаб юбордими?

- Ҳа. «Ас-Сайлия» ҳам Юлдузлар лигасининг келаётган мавсумига ҳозирликка жиддий киришган. Жамоамиз июль ойининг 15-санасидан Дохада йиғилди.  Ярим ойдан ортиқроқ вақт мобайнида ўз қароргоҳимизда машғулотлар олиб бордик. Бу орқали жисмоний ҳолатимиз яхшиланди.

- Йиғин фақат Дохада олиб бориладими?

- Йўқ, асло. Қатарда мавсум бошланишига ҳали анча фурсат бор. Шу боис хорижга шошилганимиз йўқ. Албатта, мураббийлар штабининг режасида чет элда йиғин ташкиллаштириш бор. Улар бу йил Тунисда ўқув-машғулот йиғини ўтказишни маъқул топишди.

Ой сўнгига қадар ўша ерда шуғулланамиз. Африка мамлакатидаги машғулотлар доирасида бир қатор синов-назорат баҳсларида майдонга тушишни ҳам режалаштирганмиз.

- Қатар клублари ҳам ёзги трансфер бозорида анча фаол бўлишади.  «Ас-Сайлия» таркибни қай даражада кучайтирмоқчи?

- Айни пайтда жамоамиз сафига «янгилар» қўшилиши давом этмоқда.  Уларнинг аксарияти маҳаллий футболчилар. Табиийки, биргина кўрик билан улар ҳақида фикр билдириш қийин. Мураббийлар йиғинлар пайтида ўзларидан ижобий таассурот қолдирган футболчиларни, албатта, таркибда олиб қолишади.

- Жамоа олдига янги мавсумда қандай вазифа қўйилди?

- Янги мавсумдан умид ва мақсадларимиз улкан. Жамоамиз чемпионатда ҳам, кубок беллашувларида ҳам имкон қадар ҳар бир ўйинда ижобий натижа қайд этиш учун уринади. Ўйлашимча, бунинг учун потенциалимиз етарли.

- Ўзингиз-чи? Кўп нарса кутаётган бўлсангиз керак...

- Шундай. «Ас-Сайлия» билан яна 1 йил муддатга мўлжалланган шартномам бор. 2017-2018 йилги мавсумда имкон қадар яхши ўйин намойиш этиб, жамоа ишқибозлари ишончини оқламоқчиман. 

- Бу йил Юлдузлар лигасининг  ўзгача ўтиши тахмин қилинмоқда...

- Ҳа, шундай.  Чунончи,  икки етакчи жамоа - «Лаҳвия» ҳамда «Ал Жаиш» бирлаштирилди. Энди «Дуҳайл» жамоаси сифатида фаолият кўрсатади.  Нафақат қатарлик миллионлар ўйини ишқибозлари, балки Юлдузлар лигасида футболчилари тўп сурадиган мамлакатлар вакиллари ҳам янги мавсум стартини сабрсизлик ва катта қизиқиш билан кутишмоқда. Кўрамиз, янги чемпионат сиз-у бизга нималарни тақдим этар экан...

- Янги тузилган «Дуҳайл» клуби бошқа жамоаларни қийинчиликсиз мағлуб эта олади, деб ўйлайсизми?

- Доимо ғолиблик нашидасини  сурадиган жамоа йўқ.  Демакки, ҳар қандай клубни ҳам мағлуб этиш мумкин. Янги ташкил этилган «Дуҳайл» Юлдузлар лигасидаги энг кучли таркибга эгалиги рост.

Лекин ушбу жамоани ҳали мавсум бошланмасдан чемпион сифатида кўрсатиш ярамайди. Чунки унга бу йўлда қаршилик кўрсата оладиган жамоалар сони етарли. Шу сабабдан ҳам «Дуҳайл»нинг янги мавсумда осонликча чемпионликка эришишига ишонмайман.

- Ўзбекистон чемпионати учрашувларини ҳам кузатиб боряпсизми?

- Имкон қадар ҳаракат қиляпман. Аммо барча ўйинларни кўришнинг иложиси йўқ. Лекин олий лига ҳар йилгидан кўра қизиқарли тус олганига ишончим ортди. Буни турнир жадвали ҳам айтиб турибди. Назаримда,  «Локомотив» чемпионликни қўлга киритса керак.

Киритилди: 29.08.2017 10:28. Ўқилди: 5569 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.