Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вазген Манасян: "Локомотив" асосий таркибга ўз тарбияланувчиларини жалб этиш сиёсатини шакллантиради"

"Локомотив" жамоасининг ёшлар таркибига ҳозирги пайтда таниқли мутахассис Вазген Манасян устозлик қилмоқда. Ушбу мураббий ўринбосарларимизни қабул қилиб олгач, асосий жамоага ёшлар таркибидан бир қатор футболчилар жалб этила бошланди.

Хўш, "Локомотив" кейинги йилларда асосий таркибга ўз тарбияланувчиларини етказиб бериш сиёсатини давом эттирадими? Бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда? Шу ва шу каби саволларга Вазген Игнатович жавоб берди:

- Айни пайтда миллий терма жамоа ўйинлари сабаб чемпионатимизда танаффус юзага келган. Йигитлар тахминан икки ҳафта мобайнида расмий ўйинда майдонга тушишмайди. Танаффусдан кейинги илк ўйинимиз эса "Шўртан" жамоаси ўринбосарларига қарши ўтади. Ҳозирда ушбу учрашувга тайёргарлик олиб боряпмиз. Бунда ўртоқлик ўйинлари ўтказишга ҳам урғу беряпмиз.
Таъкидлаш керакки, ёшлар таркибимиз ҳозирда мусобақа жадвалининг 9-поғонасинигина эгаллаб турибди. Буни мақтанадиган натижа, дея олмайман. Лекин бир жиҳатга алоҳида эътибор бериш лозим, деб ҳисоблайман. "Локомотив" асосан ёш футболчиларни тарбиялашга асосий урғуни бермоқда. Ёшлар Лигаси ўйинларида биз асосан 1998-1999 йилларда туғилган футболчиларни майдонга тушрияпмиз. Улар секин-аста тажриба тўплаб, катта майдонда ўзларини қандай тутиш, қай тариқа ҳаракатланиш борасида зарур кўникмаларни хосил қилишмоқда.

Икки йил аввал ёшлар таркибимиз анча кучсиз эди. Ўтган йили бироз ўйинимизни шакллантиришга муваффақ бўлдик. Мана эндиликда жамоамиз вақт ўтгани сайин яхшироқ ўйин намойиш эта бошлаяпти.

Биз учун энг асосий вазифа - бош жамоага футболчилар етиштириб беришдан иборат саналади. Ҳеч бўлмаганда бир мавсумда бир нафар бўлса ҳам ёш ўйинчини асосий таркибга ўтказа олсак - бу биз учун жуда яхши натижадир. Мисол учун, бу йил ёшлар таркибимиздан Азизбек Амонов асосий жамоага жалб этила бошланди. У Олий Лигада бир нечта ўйинда иштирок этди ва икки бор гол киритишга ҳам муваффақ бўлди.

Ҳозирда таркибимизда бир қатор истеъдодли йигитлар бор. "Локомотив" сўнгги пайтларда ўз тарбияланувчиларини асосий жамоага жалб этиш борасида иш олиб бормоқда. Клуб шундай сиёсат олиб боришга уриняпти. Насиб этса, кейинги йилларда ҳам секин-аста ёш футболчиларимизни асосий жамоага етказиб беришга ҳаракат қиламиз, - дейди тажрибали мутахассис.

Киритилди: 30.08.2017 17:15. Ўқилди: 3835 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.