Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шубҳалардан холос бўлиш вақти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта БМТ бош ассамблеяси 72-сесcиясида сўзлаган нутқи бугун халқаро миқёсда ҳам, юртимизда ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда. Бу тарихий нутқ - БМТ минбарида ички қатъият ва Ватан қудрати, фахр ва ғурур тимсоли сифатида янгради. Президентимиз Нью-Йоркда АҚШда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан учрашиб, улар билан самимий суҳбатлашди. Мусоҳаба чоғи давлатимиз раҳбари Нью-Йоркдаги тараққиёт тезлигига ишора қилиб, халқимизни уйғонишга, янги марраларни забт этишга чорлади. Аён бўлмоқдаки, Президентимиз биз яшаб турган жамиятнинг ҳар бир жабҳасида тезроқ янгиланиш содир бўлишини жуда-жуда истамоқда ва бунинг учун мавжуд имконлардан унумли фойдаланишга интилмоқда. Бундай шижоат ва изланувчанлик, қатъият ва курашувчанлик - бугун ҳар биримизга ўрнак, ибратдир!

Қувонч билан таъкидлаш жоизки, ниҳоят, футболимиз ҳам янгиланиш ва ўзгаришлар сари дадил қадам босмоқда. Ҳакамлик масаласига ЎФФ раҳбарияти томонидан жиддий эътибор қаратилаётгани олқишларга сазовор.

Тўғри, 1-2 нафар ҳакам фаолиятини чеклаб қўйилиши депсинаётган футболимизнинг яна ҳаракатга солиш учун камлик қилади, албатта. Муаммолар бисёрлиги барчага маълум, бироқ дастлабки қатъий қарорларнинг ўзиёқ айрим лоқайд ва инсофсиз ҳакамларни, фақат моддий манфаатни ўйлайдиган мураббий ҳамда футболчиларни-да ҳушёр торттиргани аниқ. Демакки, кураш руҳи баланд байроқ бўлиб ҳилпирлайдиган баҳслар сони ортишига ишончимиз комил. Албатта, ҳаммаси бирдан ўзгариб қолмайди. Ана, «Олмалиқ» бир тур аввал «Обод»ни аяган бўлса, «Насаф» олий лига аутсайдерига раҳм қилиб ўтирмади. Ҳаттоки, «Олмалиқ» ўша учрашувда камтарин рақибни мағлубиятга учратолмаслиги ҳам мумкин эди. Недир тасодиф натижасида тажрибали мураббий Виктор Кумиков шогирдлари сўнгги дақиқаларда гол уришди. Тахмин қилиш мумкинки, «Олмалиқ» мухлислари севимли футболчилари шаънига нордон сўзлар айтишган ва футболчилар аччиқ дашномлар аламига чидолмай, «Обод» дарвозасини ишғол этишган. Акс ҳолда, баҳс дуранг натижа билан якунланиб, «Обод» муҳим бир очкони қўлга киритарди. Марҳамат, қўлга киритсин! Биз «Обод» ўз номига яраша футболимизнинг файзи бўлиши тарафдоримиз. Ҳаммаси ақлга мувофиқ мантиқ асосида юз берса, мухлисларга таниш «сценарий»лар такрорланмаса, олий лигада қайд этилган натижалар борасида биров «чурқ» этмайди. Ҳозирги ҳолатда эса турли тахмин - фаразларни сўзлашдан ўзингни тиёлмайсан киши. Кўнгил майдонда қандайдир нохуш воқеалар режалаштирилгани ва амалга оширилаётганини сезади. Сезгингиз алдамаётганини билиб турасиз, лекин қани энди буни исботлаб бўлса?! Шундай баҳслар борки, уларда барчаси рисоладагидек кечади. Ҳужумчилар бутун вақт давомида кураш қизғин кечганини ва омадсизлик боис, зарбалари ноаниқ чиққанини таъкидлашади. Дарвозабон ва ҳимоячилар эса футболда ҳар қадамда хатолар кузатилиши мумкинлигини айтишдан тортинишмайди. Мухлис ҳам, журналист ҳам, ҳаттоки, гоҳо мураббий ҳам бундай изоҳлар қаршисида тил тишлашга мажбур. Зеро, ҳамма билади - футбол учрашуви ҳеч қачон хатолардан холи эмас. Хайриятки, «Насаф» каби спорт принципларига амал қиладиган жамоалар ҳам бор ва улар «Обод»нинг тўплар нисбатидаги минус ошиб кетишини ўйламай, кетма-кет гол ураверади. Аслида ҳар бир ўйин шундай, яъни ҳалоллик байроғи остида ўтиши даркор.

Сўнгги тур учрашувлари чоғи тошкентлик мухлислардан бири «Обод»га ачиниб, «Қаршиликлар «Шўртан» ва «Машъал» билан ҳам шундай руҳда ўйнашадими? Уларнинг ўзаро учрашувларида маълум вазиятлар ҳисобга олинмайдими?» дея ўсмоқчилаб сўради. Ўша мухлис шубҳаланишга ҳақли. Биз унинг тагдор сўроқларидан ранжимадик. Нега ранжийлик ахир?! Футболимизда инсоф ва диёнатни ўртага қўйиб, «Биз бирор марта нохолис ўйин ўтказмаганмиз!» дейишга қодир жамоа борми ўзи? Балки қайсидир жамоа баралла ҳайқирар - «БОР!» Аммо ўша жамоанинг сўзи ҳақ эканлигини исботлаш имкони йўқ бизда. Инсофни ўзига берсин. Бошқа бирор сўз айтиш ортиқча бундай ҳолатлар юзасидан. Очиғи, мавсум якунланиб борган сари олий лигадаги ҳар қайси учрашув натижаси мухлисларда шубҳа уйғотаверади. Шу маънода «Шўртан» -«Навбаҳор», «Машъал» - «Бухоро», «Нефтчи» - «Сўғдиёна», «Қизилқум» - «Олмалиқ» ўйинларида қайд этилган дуранг натижаларни истеҳзо билан тилга олаётган мухлисларни тушуниш мумкин. Уларнинг онгу-шуурига босилган «Келишилган ўйинлар» тамғаси қачон олиб ташланади? Буниси бизга қоронғу. Эҳтимол, ўша учрашувларда жамоалар бир очко илинжида охиригача курашгандир. Агар шундай бўлса, бир кун келиб, уларнинг кўчасида юксак натижалар байроғи ҳилпирайди! Унгача эса турли гап-сўзларга чидам билан қулоқ тутиб, сабр қилишга тўғри келади. Клублар маълум муддат айбсиз айбдор бўлиб юришга ҳам мажбур. Негаки, футболимизда йиғилиб қолган мавжуд муаммолар учун бугун қайсидир инсонни айблаш ноўрин. Муаммолар шу қадар урчиб кетганки, уларнинг илдизи ва ечимини топиш учун ЎФФ ҳали жуда катта куч сарфлайди. Футболимиздаги мавжуд нохуш вазият учун бугун барчамиз бирдек айбдормиз! Ҳар бир киши шундай шиор остида футболимиз тақдирини ўйласа, ўзини ўзи тафтиш қилса ва номақбул қарашлар, одатларни ўтмишга улоқтирса, бизда ҳам биринчи рақамли спорт ёруғ юз билан саодат йўлларида қадам ташлаши муқаррар.

Алоҳида таъкидлаш жоиз, муаммолар фақат бизнинг футболимизга ёпишиб олганлиги билан боғлиқ муносабатлар ҳақиқатдан анча йироқ. Легионерлар таъсирида етакчилар иштирокидаги учрашувлар анчайин муросасиз ўтмоқда. «Насаф» вакили Драган Черан «Локомотив» дарвозасини икки марта ўққа тутганди. Энди «Пахтакор»да Гиди Канюк узатмасидан сўнг Марко Симич гол урди. Натижа учун масъулият кўпроқ легионерлар зиммасига тушиши ҳеч кимга сир эмас. Лекин ҳар икки муҳим учрашувда голлар легионерлар ҳисобига ёзилдики, бу ҳол кишини ўйга толдиради. Хўш, нима учун ўзимизнинг футболчилар дарвозани ишғол қилишолмаяпти? Улар барча ваколатни легионерларга бериб қўйишганми ёки бу ўринда бошқа гап бор? Муҳтарам мухлис, айни шу нуқтада мулоҳазамизни якунлаймиз. Гапни чувалаштирсак, бизга футбол жамоавий ўйин эканлигини эслатишдан уялишмайди. Муаммоларга келсак, «Алавес» ёки «Кристал Пэлас» бу борада «Нефтчи» ёки «Обод»дан асло кам эмас. «Алавес»нинг «Кристал Пэлас»дан фарқи шундаки, бу жамоа мавсум бошланганидан буён рақиблар дарвозасига битта гол уришни эплади. Голмисан гол, голмисан гол! Жамоа сардори Ману Гарсия ҳам ўша гол шукуҳи билан юрган бўлса, ажабмас...

Киритилди: 26.09.2017 23:12. Ўқилди: 3782 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.