Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Демченко: «Ўйлайманки, олий лигада қоламиз»

Олий лиганинг 23-туридан ўрин олган "Обод" - "Локомотив" (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Демченко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Рақиб кучли, ўйинни яхши ташкил қиладиган футболчилардан иборат жамоа, шу боис бугун бизнинг ҳимоямизда бир қатор камчиликлар кўринди, муаммоларга дуч келдик. Шунинг учун ҳисоб адолатли бўлди, деб ўйлайман. Афсуски, биттагина гол урдик. Тан олиш керак, таркимиздаги футболчиларнинг савиясини рақибники билан солиштириб бўлмайди. Агар очколик бўлганимизда қаҳрамонга айланардик, аммо бундай бўлмади.

Тўғри, битта гол урдик, лекин очиғини айтаман, ҳисоб 0:3 кўринишини олганидан кейин рақиб хотиржамликка берилди ва бизга ўйнаш имкониятини яратди. Биз шундан фойдаландик. Фикримча, улар охиригача катта куч билан ҳаракат қилишганида бизга осон бўлмасди, гол уришимиз ҳам қийин кечарди. Аммо айтишим лозим, ўша битта гол ҳам бизни хурсанд қилди, чунки гол ура олдик.

Жисмоний ҳолатдаги муаммолар? Бизда иккинчи даврага тайёргарлик жараёнида вақт кам эди. 15 кун ичида ҳам жамоа тузишимиз, ҳам ташкилий ишларни жойига қўйишимиз лозим эди. Аниқроқ тушунтиришга ҳаракат қиламан: биз футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кузата олмадик, ким футбол ўйнай олса, ўзимизнинг "самолётга" таклиф қилдик. Энди расмий ўйинларда уларнинг ҳолатини кузатиб боряпмиз.

Олдимизда икки ҳафталик танаффус бор. Бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Барча камчиликлар борасида ишлаймиз. Ҳозир жамоада қандайдир ўзгариш қилишимиз шарт! Чунки шундай қилмасак бўлмайди. Ўринбосарлар таркибида иқтидорли ўйинчилар бор. Уларни таркибга жалб қиламиз, имкони борича уларга ҳам имконият берамиз. Қисқаси, ҳозирги вазиятдан чиқишга уринамиз. Мақсадимиз олий лигада қолиш, ўйлайманки, буни уддалай оламиз. Ҳали биз очко олишимиз мумкин бўлган рақиблар бор. Агар Олмалиқдаги ва бугунгидек ўйин намойиш қилсак, ўзимизга керакли очколарни жамғара оламиз.

Киритилди: 30.09.2017 05:15. Ўқилди: 3919 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.