Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» Ўзбекистон кубоги-2017 соҳибига айланди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун 4 декабрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг финал ўйини бўлиб ўтди.

Учрашувни кузатиш учун “Бунёдкор” стадионига ташриф буюрган кўп сонли мухлислар “Локомотив”нинг кичик ғалабасига гувоҳ бўлишди.

Жумладан, ўйин бошланиши билан “Локомотив” футболчилари бор кучларини ҳужумга қаратишди ва 6-дақиқада ўз мақсадларига етишди.

Марат Бикмаев Мурод Зухуров қўриқлаётган дарвозанинг ўткир бурчакини узоқ масофадан ишғол қилди.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун етарли имкониятлар бўлди. Аммо ушбу вазиятларда гоҳида футболчиларда аниқлик етишмади ёки бўлса дарвозабонлар маҳорат кўрсатишди.

Ўйиннинг 60-дақиқасида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилган Тимур Кападзе захирага олинди. Стадиондаги мухлислар Тимурни баралла овозлар ила кузатиб қўйишди. Кападзенинг ўзбек футболига қўшган хиссаси учун барча мухлислар номидан раҳмат айтган бўлардим.

Шундан сўнг ҳисобда ортда бораётган “Бунёдкор” устози Миржалол Қосимов ўйинда марказий ҳужумчисини алмаштиришга қарор қилди. Унчалик муваффақиятли ҳаракатлана олмаган Шоҳруз Норхонов ўрнига легионер футболчи Вадим Чемиртан майдонга туширилди. Қосимов ишониб майдонга туширган Чемиртан илк дақиқаларданоқ ўзини ижобий томондан кўрсатиб, чалқанча услубда Нестеров қўриқлаётган дарвозага зарба йўллади.

Леикн унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.  Ўйин якунига қадар ҳар икки жамоа ҳам бир қатор хавфли вазиятлар яратишди. Лекин якунда ҳисобни тенглаштирира олмаган “Бунёдкор” ўз майдонида “Локомотив”га ютқазиб қўйди.

Маълумот учун, “Локомотив” кубок финалида ўз тарихида учинчи марта ва кетма-кет иккинчи марта зафар қучди.

Ўзбекистон кубоги-2017, финал

4 декабрь, душанба. Соат 15:00

“Бунёдкор” – “Локомотив” 0:1

Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА)

Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри, Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади (БАА)

Захира ҳаками: Аммар Али Абдулла ал-Жунайбий (БАА)

Гол: Марат Бикмаев (7)

"Бунёдкор": Мурод Зухуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Достонбек Ҳамдамов, Дилшод Аҳмадалиев, Шоҳрух Гадоев (Воҳид Шодиев, 76), Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов, 63), Шоҳруз Норхонов (Вадим Чемиртан, 57).

Захира: Суҳробжон Султонов, Исломжон Қобилов, Давронбек Умиров, Хуршид Ғиёсов.

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев (Муҳаммад Коне, 87), Садриддин Абдуллаев, Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе (Санжар Шоаҳмедов, 59), Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Жалолиддин Машарипов (Диёр Туропов, 75).

Захира: Маъмур Икромов, Салим Мустафоев, Шерзод Файзиев, Мурод Бобожонов. 

Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров (90) – Жалолиддин Машарипов (24), Марат Бикмаев (80), Сардор Мирзаев (89), Игнатий Нестеров (90+3)

Киритилди: 04.12.2017 16:59. Ўқилди: 7841 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.