Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финал ўйини юзасидан Ўзбекистон Футбол Федерациясининг баёноти

Шу йилнинг 4 декабрь куни пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтди.

Учрашув пайтида 34 минг мухлисга мўлжалланган “Бунёдкор” стадиони ишқибозлар билан тўлиб-тошди. Бу ҳолат юртимизда ўзбек футболига мухлислар томонидан бўлган қизиқишнинг яна ошаётганидан дарак беради.

Илк бора Ўзбекистон Кубоги финали олдидан ўзига хос шоу уюштирилиб, стадионга йиғилган мухлислар учун Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ҳақиқий байрам ташкил этилди.

Шоу-дастурда ўзбек эстрадасининг таниқли вакиллари – Шаҳзода, Райҳон, “Уммон”, “Беном”, Шаҳриёр, Рухшона каби эстрада юлдузларининг иштироки учрашув олдидан мухлисларга кўтаринки кайфият бахш этди. Ўз ўрнида  Ўзбекистон Футбол Федерацияси шоу дастурини ташкил этишда кўрсатган амалий ёрдами учун Ўзбекистон Маданият вазирлигига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Шу йилнинг 25 ноябрь куни Япониянинг Сайтама шаҳрида ОЧЛ финали бўлиб ўтган ва бу финал учрашувини ПФЛ бош директори Омон Ғофуров бевосита стадиондан кузатиб борган эди. Омон Ғофуров ОЧЛ финали каби нуфузли мусобақаларни ташкил этиш тажрибасини ўрганиб, бу тажрибани юртимизда ҳам қўллаш мақсадида Ўзбекистон Кубоги финалини катта шоу тариқасида ўтказишга қарор қилинди.

Мухлисларни стадионда хурсанд қилиш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан копток ва шарфлар совға тариқасида тарқатилди. Мухлисларнинг эмоцияларга берилиб, ўйин якунига етганидан сўнг “Локомотив” клуби футболчиларини табриклаш мақсадида майдонга чиқиб кетиши каби вазиятлар футболи ривожланган давлатларда ҳам учраб турадиган ҳолат ҳисобланади.

Финал учрашувини ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа бевосита стадиондан кузатиб борди.  ОФК Президенти муросасиз кечган финал ўйинидан катта таассурот олганини таъкидлаб, малакатимизда мухлисларнинг футболга бўлган қизиқиши юқори эканини қайд этиб ўтди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси келаси мавсумдаги учрашувларни ҳам кўтаринки кайфиятда, ҳақиқий байрам тарзида ўтказиб, футбол мухлисларини хурсанд қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиради.

Мухлисларни эса стадионларга чорлаб қоламиз!

Киритилди: 05.12.2017 20:51. Ўқилди: 10307 марта. Фикрлар: 11 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Сурхон 11 13
9 Андижон 11 12
10 Қўқон-1912 11 12
11 Машъал 11 12
12 Хоразм 10 11
13 Қизилқум 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.