Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Локомотив” ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамовнинг байрам табриги

Қадрли футбол мухлислари, “Локомотив” футбол клубининг азиз ишқибозлари!

Мана сиз-у бизга жуда кўплаб қувончли онлар, ажойиб ғалабалар ва завқли лаҳзалар тақдим этган 2017 йил ҳам секин-аста ниҳоялаб, ўз ўрнини янги – 2018 йилга бўшатиб беришга ҳозирланмоқда. Ортда қолаётган мазкур йил сиз билан бизнинг хотирамизда энг омадли даврлардан бири сифатида мухрланиб қолишига шубхам йўқ!

Зеро 2017 йилда “Локомотив” футбол клуби ўз олдига қўйган деярли барча вазифани аъло даражада уддалай олди. Жамоамиз ўз тарихида иккинчи бор Ўзбекистон чемпиони деган унвонга эга чиқди. Қолаверса, “Локомотив” Ўзбекистон кубогида ҳам зафар қучишга муваффақ бўлди. Яна жамоамиз 2017 йилнинг "Энг яхши клуби" ва махоратли хужумчимиз Марат Бикмаев мавсумнинг "Энг яхши футболчиси" деган унвонларни қўлга киритди. Бир мавсумда яна шунча соврин қўлга киритилганини яхши натижа дея баҳолаш мумкин, назаримда.

Лекин сиз – азиз ишқибозларимиз жамоамиздан фақат ва фақат ғалабалар кутишингизни жуда яхши биламиз. Шу боисдан янги келаётган 2018 йилда ҳам жамоамиз ишқибозларини улкан ютуқ ва зафарлар билан хушнуд этишни мақсад қиляпмиз.

Жамоамиз секин-асталик билан ўз инфратузилмасини яхшилаб бормоқда. Йилдан-йилга натижаларимиз ҳам янада яхшироқ кўриниш олмоқда. Бу темпни кейинги йилларда ҳам сақлаб қолишга ва “Локомотив” брендининг янада оммалашишига ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, 2018 йилда янада улкан зафарлар сиз-у бизга ёр бўлади!

Шу ўринда бутун Ўзбекистон халқини, футболимиз жамоатчилиги вакиллари ва кўп сонли “Миллионлар ўйини”нинг ашаддий ишқибозларини Янги Йил байрами билан чин дилдан муборакбод этаман ва барчангизга янги йилда сиҳат-саломатлик, бахт-омад ва оилангизга қут-барака тилайман!..

Тўлабек Акрамов “Локомотив” ПФК бош директор ўринбосари

Киритилди: 31.12.2017 16:32. Ўқилди: 2335 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Сурхон 11 13
9 Андижон 11 12
10 Қўқон-1912 11 12
11 Машъал 11 12
12 Хоразм 10 11
13 Қизилқум 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.