Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. “Локомотив” – “Ал Ваҳда”. Превью

12 февраль куни Осиё чемпионлар лигасининг янги мавсумига старт берилади. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби сифатида мусобақанинг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олган “Локомотив” илк турда БААнинг “Ал Ваҳда” жамоасини қабул қилади. Хўш, бу жамоа “темирйўлчилар” учун учун қанчалик даражада хавфли?

“АЛ ВАҲДА” (БАА)

“Ал Ваҳда” ўтган мавсумда БАА Про-лигасида 5-ўринни эгаллади. Жамоа 26 ўйиннинг 10тасида ғалаба қозонган бўлса, 7 учрашувда мағлубиятга учради. Шунингдек, 9 баҳсда дуранг қайд этди. 54 бора гол уришган жамоа, 40 марта ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди. Умумий 39 очко тўплади. 3-поғонани қўлга киритган “Ал Аҳли” ОЧЛда қатнашмаганлиги сабабли, “Ал Ваҳда” турнирнинг гуруҳ босқичига йўл олди.

“Ал Ваҳда” бошқарувини 2017 йилнинг июлида руминиялик мутахассис Лаурентиу Режекамп ўз қўлига олди. Мураббийлик фаолияти давомида “Снагов”, “Крайова Университети”, “Стяуа” (барчаси Руминия), “Ал Ҳилол” (Саудия Арабистони) каби жамоаларда ҳам ишлаган. “Ал Ҳилол”ни 2014 йилги мавсумда ОЧЛнинг финалигача олиб борган. БАА ва Руминия суперкубокларида ғолиб бўлган. Шунингдек, “Стяуа” билан мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган.

1974 йилда ташкил топган жамоа БААнинг 4 карра чемпиони, бир мартадан мамлакат кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. Учрашувларни Абу Дабидаги 12000 томошабинга мўлжалланган “Ал Нахиян” стадионида қабул қилади.

Айни дамда БАА про-лигасининг 15 тури ортда қолган. “Ал Ваҳда” 10 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган ҳолда, пешқадам “Ал Айн”дан 2 очко камроқ жамғариб, 2-ўринда кетмоқда.

Жамоа таркибида Рим Чанг-Ву (Жанубий Корея), Балаш Жуджак (Венгрия), Денилсон (Бразилия), Мурод Батна (Черногория) ва Себастьян Танглибьюэ (Аргентина) каби ҳорижликлар клуб шарафини ҳимоя қилишади. Аргентиналик ҳужумчи клубнинг айни дамдаги тўпураридир. Унинг ҳисобида 12 гол бор.

“Ал Ваҳда” 20 январь куни БАА суперкубогида Сардор Рашидов ҳаракат қилган “Ал Жазира”ни мағлуб этди, 2:0.

Ўзбекистон жамоаларидан фақатгина “Бунёдкор”гина “Ал Ваҳда” билан куч синашган. 4 ўйинда вакилларимиз 3 бора ғалабага эришган бўлса, 1 марта дуранг қайд этилган. Араблар ҳали бизникиларни мағлуб этишмаган. Тўплар нисбати 10-5га тенг. “Ал Ваҳда”нинг ўзбек жамоаси билан сўнгги ўйини 2011 йилнинг 3 майида бўлиб ўтган. Ўша баҳсда “Бунёдкор” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

09.03.2010 “Ал Ваҳда” – “Бунёдкор” – 1:2
28.04.2010 “Бунёдкор” – “Ал Ваҳда” – 4:1
02.03.2011 “Ал Ваҳда” – “Бунёдкор” – 1:1
03.05.2011 “Бунёдкор” – “Ал Ваҳда” - 3:2

Жамоаларнинг ОЧЛдаги умумий натижалари:

Локомотив

 

Ал Ваҳда

24

Ўйин

44

5

Ютуқ

14

9

Дуранг

12

10

Мағлубият

18

28-36

Тўплар-нисбати

70-60

Учрашувни япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам – Тожо Минору. Унга қанотларда Очи Шинжи ва Такаги Такуми ёрдам беради. Туркманистонлик Чоримурод Қурбонов эса тўртинчи ҳакам бўлиб ишлайди. Эрондан Энаят Масуд ҳакамлар назоратчиси этиб тайинланган. Учрашув комиссари сифатида гонг конглик Чан Ка Чунг қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Ал Ваҳда” учрашуви 12 февраль куни соат 16:00да старт олади.

Киритилди: 11.02.2018 13:14. Ўқилди: 3463 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Локомотив
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.