Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Икки ўйин – бир фалсафа

Фалсафани хуш кўрувчилар учун Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичидаги илк учрашувларда анчайин бир ҳикмат бор.

«Локомотив» ўз майдонида «Ал-Ваҳда» устидан қозонган йирик ҳисобдаги ғалаба бизга қанчалик сурур бахш этган бўлса, «Насаф» сафарда «Персеполис»­дан учраган мағлубият шунчалик аламли бўлди.

Бу натижалардан чиқариладиган хулоса эса фақат битта - ўзбек футболи «Локомотив»­нинг ғалабасидан сўнг қанчалик чандон-чандон ривожланиб кетмаган бўлса, «Насаф»нинг мағлубиятидан шунчалик инқирозга ботиб қолгани йўқ.

Иккиси ҳам бир ўйинда қўлга киритилган турлича натижа холос. Аслини олсангиз, иккисида ҳам мутлақо бошқача натижа қайд этилиши ҳеч гап эмас эди.

«ЛОКОМОТИВ»

«Темирйўлчилар» мавсумни шу қадар ёрқин бошлашди-ки, бундай бўлишини ҳатто энг оптимист мухлис ҳам айтиб бериши қийин эди. «Ал-Ваҳда» аниқ-ки Чемпионлар Лигасидаги энг осон рақиб эмас.

Аммо «Локомотив» уни шу қадар чиройли услубда тор-мор келтирди-ки, ўша куни ТТЗ мавзеига йиғилган барча мухлис хуш кайфиятда уйга қайтгани аниқ. Аммо бу ғалабадан сўнг «Локомотив» ОЧЛнинг фаворитлари сафига қўшилдими? Шубҳа қиламиз. Бунга сабаб нимада эканини ҳам айтиб ўтишимиз мумкин.

Биринчидан, шу куни «темирйўлчилар»нинг ҳамма голлари ҳам муҳим ўйланган ва пухта ташкил этилган комбанициядан сўнг киритилгани йўқ.

Масалан, Икром Алибоевнинг голи ҳақида соатлаб гаплашиш мумкин ва ҳатто афсонавий Дэвид Бекхэм урган голларга ўхшатишга ҳам ҳеч ким монеълик билдирмайди. Аммо бу голда омаднинг ҳам ўрни катта бўлганини инкор эта олмаймиз.

Аслини олсангиз, айнан мана шу омадли гол учрашувнинг бурилиш палласи бўлди. Агар Икром бироз мўлжалда адашганда ва «Ал-Ваҳда»нинг хавфли зарбаларидан бирини Игнатий Нестеров қайтаришнинг уддасидан чиқмаганда ҳисоб ҳам, ўйин ҳам мутлақо бошқача кўриниш касб этиши ҳеч гап эмас эди.

Албатта, биз бу билан «Локомотив»­нинг ишончли ғалабасини шубҳа остига қўйишни истамаймиз. «Темирйўл­чилар» ҳақли ғалабага эришдилар ва балки Икром Алибоев ўша мўъжизавий голини урмаганда ҳам уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўларди.

Шунчаки, ҳисоб бу қадар йирик кўриниш олмаган бўларди, тамом, вассалом. Бунга ҳеч қандай эътироз йўқ. Аммо шу билан бирга ҳозирданоқ «Локомотив»ни мусобақа фаворитлари сафига қўшиб қўймасликларини ҳам истаган бўлардикки, ҳали гуруҳнинг бешта учрашуви олдинда кутиб турибди.

Аксинча, «темирйўлчилар» мураббийлар штаби «Ал-Ваҳда»га қарши кечган ўйиндан хулоса чиқариб, ҳимоядаги муаммоларни ҳал қилиш йўлларини қидирса, нур устига аъло нур бўлар эди. Зеро, Игнатий Нестеров ҳар доим ҳам жамоасини муқаррар голлардан қутқара олмай қолиши мумкин...

НАСАФ

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилди: 18.02.2018 15:36. Ўқилди: 4725 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.