Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ПФЛ нима учун АГМК - «Локомотив» учрашувини қолдиргани аниқ бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни Сенегалга қарши,  27 март куни эса Марокашга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади.  

Бош жамоамиз мураббийлар штаби мазкур ўйинларга “Локомотив” жамоасидан 8 нафар футболчини жалб этган. Мусобақа ўтказиш Регламентида белгиланганидек, клубнинг уч ва ундан ортиқ футболчилари терма жамоаларга чақирилган тақдирда чемпионат учрашувини бошқа муддатга кўчириш имкониятига эга эканлигидан келиб чиқиб,  "Локомотив" ПФК ПФЛга 4-тур доирасидан ўрин олган АГМК - "Локомотив" учрашувини қолдириш бўйича мурожаат қилди.

Мазкур ўйин тақвим бўйича 29 март куни Олмалиқда ўтказилиши лозим эди. Бироқ "Локомотив" жамоасининг бир қатор асосий футболчилари терма жамоа сафида 27 март куни майдонга тушиши боисдан 2 кун ўтиб АГМК билан ўйинда "Локомотив" тўлиқ асосий таркибини майдонга тушира олиш имконияти кам эканини ва "темирйўлчилар" 3 апрель санасида ОЧЛ гуруҳ бахсларида сафарда ўйнашини инобатга олган ҳолда ПФЛ ушбу учрашувни қолдиришга розилик билдирди.

Тақвим жуда тиғиз экани ва ўйинларнинг яқин саналар ичида ўтказилаётгани сабабдан ПФЛ ушбу қолдирилган ўйиннинг ўтказилиш муддатини чуқур таҳлил этиб, кейин ўйин санасига аниқлик киритадиган бўлди.

Шу ўринда юртимиздаги баъзи ОАВлар мазкур ҳолатни нотўғри талқин қилиб, мухлислар ўртасида турли тушунмовчиликларни юзага келтираётганини таъкидлаб ўтиш керак. Футболимизда ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар рўй бераётган бир пайтда юртимиздаги ОАВ ходимларини бир мақсад – футбол ривожи йўлида бирлашишга ва бу борада ўз куч ва имкониятларини ислоҳотларга ҳисса қўшишга сарфлашга чақириб қолган бўлардик.

Киритилди: 22.03.2018 22:17. Ўқилди: 3899 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 45
2 ОКМК 20 38
3 Сўғдиёна 20 35
4 Пахтакор 20 32
5 Нефтчи 20 29
6 Динамо 19 26
7 Навбаҳор 19 26
8 Сурхон 20 25
9 Қизилқум 20 23
10 Андижон 20 21
11 Олимпик 20 21
12 Бунёдкор 20 19
13 Локомотив 20 18
14 Металлург 20 14

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

27.09.2024. Суперлига. 20-тур.
19:15
ОКМК
1-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.