Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Санжар Шоаҳмедов: «Оғзимиздаги ошни олдириб қўймоқчимасмиз»

«Локомотив»нинг меҳмонда «Ал-Ваҳда» устидан қозонган ғалабасида Санжар Шоаҳмедовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Тажрибали ярим ҳимоя­чи жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Ўйиннинг 55-дақиқасида Нивалдонинг узатмасидан сўнг Шоаҳмедов мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. Ушбу ғалаба, шунингдек, «Зоб-Оҳан»нинг ўз майдонидаги мағлубияти сабаб «Локомотив» гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди.

Муҳими, ҳаммаси «темирйўлчилар»нинг ўз қўлида. Тошкентда Эрон клуби мағлуб этилса, ОЧЛ бош соврини учун кураш давом эттирилади. Биз Абу-Дабидаги учрашув якунланиши билан Санжар Шоаҳмедовдан шу мавзуда интервью олдик.

- Санжар, аввало, ғалаба муборак бўлсин. Меҳмондаги ўйинда қимматли уч очкони қўлга киритдинглар. Муваффақиятнинг бош омили нима бўлди?

- Бу ўйинга яхшигина тайёргарлик кўргандик. Учрашувнинг аҳамияти қанчалик муҳим эканлигини мураббийлар штаби ҳам, футболчилар ҳам жуда яхши тушуниб тургандик. Ортга йўл йўқ эди. Мазкур баҳсда ғалаба қозониш эвазига гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолардик.

Ўз ўрнида рақиб жамоа ҳам майдонга шунчаки очко улашиш учун тушмади. Ўйиннинг биринчи дақиқаларидан бошлаб ғалабага бўлган иштиёқимизни намойиш этдик ва мана, якунда ўз олдимизга қўйилган илк мақсадга эришдик. Ҳали асосий кураш олдинда. Ўз ишимизни чиройли тарзда якунлаб қўйишимиз шарт.

Бунинг учун сўнгги учрашувда «Зоб-Оҳан»ни исталган ҳисобда мағлуб этсак, кифоя. Тўғри, буни амалга ошириш осон кечмайди. Лекин охиригача жон-жаҳдимиз билан курашсак, ниятимизга етамиз.

- Мураббийлар ўйинга қандай тактика танлашганди? Ҳужумкорми ёки вазиятга қараб ҳаракат қилиш кераклигини уқтиришганмиди?

- Ҳужумкор футбол намойиш этиш баробарида ҳимояни ҳам унутмаслигимиз кераклигини айтишганди. Чунки битта гол ўтказиб юборгандан кейин вазиятни ўнглаш қийин кечиши тайин эди.

Айниқса, сафарда ўйнаётганингизда бу вазифа икки ҳисса қийинлашади. Шу боис ҳам эҳтиёткорликни унутмасликка эътибор қаратдик. Мураббийлар зарурат туғилса, ҳимояда ўйнаб, қарши ҳужумда рақибни жазолашимизни ҳам айтишганди. Умуман олганда, ўйин биз хоҳлагандек бўлди ва якунда чиройли ғалабага эришдик.

- «Ал-Ваҳда»нинг қайси томонидан хавф кутгандинглар?

- Биринчи навбатда, жамоа ўз майдонида ўйнади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўйиндан олдин мезбон жамоада кичик бўлсада устунлик юзага келади. Чизиқлар бўйича гапирадиган бўлсам, биринчи галда ҳужум чизиғини айтмоқчиман. Қолаверса, рақиб жамоа ярим ҳимоясининг икки қаноти ҳам жуда кучли ижрочиларга эга эди.

Дарвозамиз томон бир неча бор хавф солган Исмоил Матарнинг ўзи яхшигина бош оғриғи бўлди. Биласиз, аксарият араб клублари кучли хорижлик футболчилар ҳисобига яхши ўйин кўрсатишади. «Ал-Ваҳда»да ҳам савияли легионерлар бор эди.

- Ўйин бошида урилган тезкор гол бугун сизларга ёрдам бердими?

- Ҳа, албатта. У ишимизни анча енгиллаштирди. Аксинча, мезбонлар бундай стартни кутишмаганди. Биринчи бўлимнинг ўзида иккита тўп киритиб олганимиз бизнинг ютуғимиз бўлди.

Шундан сўнг футболчиларда ўзларига бўлган ишонч янада ошди. Йигитларнинг руҳияти кўтарилди. Бу эса йирик ҳисобдаги ғалабамизни таъминлади.

- Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Зоб-Оҳан» ўз майдонида «Ал-Дуҳайл» клубига имкониятни бой берди. Бу ўйин натижасидан хабардормидинглар? Балки ҳисобни мураббийлар айтишгандир?

- Очиғини айтаман, бу ўйин натижасини ўзимизнинг учрашув якунланганидан 15-20 дақиқа ўтганидан кейингина билдик. Шунда ҳам буни бизга мураббийлар айтишди. Бор эътиборимиз ўзимизнинг ўйинимизга қаратилгани боис, Исфахондаги учрашув ҳақида деярли ўйламагандик ҳам.

- Энди ҳамма масала Тошкентдаги ўйинда ҳал бўлади. Битта ғалаба ва «Локомотив» нимчорак финалга чиқади. Бу ишни амалга оширишга тайёрмисизлар?

- Оғзимиз ошга етди деганда уни олдириб қўйишни истамаймиз. Бунинг учун эса бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз керак. Ҳозирданоқ бу ўйиннинг аҳамиятини ҳис қила бошладик. Битта учрашувга бор эътиборни жамлаб тушиб, мақсадга эришиш мумкин. Бунинг учун кучли истак ва интилиш бўлиши лозим.

Ҳаммамиз «плей-офф»да ўйнашни истаймиз. Аммо қуруқ хоҳиш билан ниятга эришиб бўлмайди. Қолаверса, «Зоб-Оҳан» ҳам Тошкентга ютқазиш учун келмайди. Устига-устак, уларнинг вазифалари бизникига қараганда енгилроқ. Ҳимояда мустаҳкам ўйнаб ҳам ўз режаларини амалга оширишлари мумкин. Лекин бизга гол керак.

Шундагина гуруҳдан чиқиш вазифаси ҳал қилинади. Ўйлайманки, Тошкентда бўладиган муҳим учрашувда мухлислар ҳам бизни ёлғизлатиб қўйишмайди, охиригача қўллаб-қувватлашади.

Ўз ўрнида, бунга жавобан чиройли ғалабамиз билан уларни хушнуд қилишга интиламиз. Бир нарсани ҳеч иккиланишсиз айтиш мумкинки, бу ўйин финалга монанд тарзда бўлиб ўтади.

- Қолаверса, биринчи даврадаги мағлубият учун реванш ҳам олиш керак.

- Тўғрику-я, лекин Исфахондаги учрашувда кучли шамол бўлганди. Боз устига, бизнинг ўйинимиз ҳам ўзимиз хоҳлаганчалик чиқмаганди. Албатта, бу баҳона эмас, биз Эрондаги мағлубиятли учрашувни ўша куниёқ унутганмиз. Тошкентдаги баҳс умуман бошқа мақомда ўтади.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилди: 11.04.2018 09:34. Ўқилди: 3087 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 45
2 ОКМК 20 38
3 Сўғдиёна 20 35
4 Пахтакор 20 32
5 Нефтчи 20 29
6 Динамо 19 26
7 Навбаҳор 19 26
8 Сурхон 20 25
9 Қизилқум 20 23
10 Андижон 20 21
11 Олимпик 20 21
12 Бунёдкор 20 19
13 Локомотив 20 18
14 Металлург 20 14

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

27.09.2024. Суперлига. 20-тур.
19:15
ОКМК
1-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.