Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. «Локомотив» пенальтилар эвазига «Бунёдкор»ни мағлуб этди

Ўзбекистон чемпионатининг 8-тури доирасида бугун марказий ўйин бўлиб ўтди. "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўртасидаги баҳсда мухлислар ҳужумкор ўйин гувоҳига айланишди.

Бутун ўйин давомида ҳар иккала жамоа голга тортадиган жуда кўп вазиятларни яратишди. Бундай ҳужумлар ҳар иккала жамоада ўнга яқин бўлди. Дарвозабон ва ҳимоячилар бир неча марта қаҳрамонлик кўрсатишларига тўғри келди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда ҳисобни очиш "қалдирғочлар"га насиб этди. Қанотдан етказилган узатма учун "Бунёдкор" футболчиларидан бири кураш олиб борди. Тўп эса Нестеровнинг оёғига тегиб, Тошматовга келиб тушди. Муроджон яқин масофадан дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди.

"Темирйўлчилар" ташаббусни ўз томонларига оғдириб, ҳужумкор ўйин намойиш қилишда давом этишди. Бунинг учун улар мукофотланишди. Фёдоров шогирдларининг бир нечта хавфли зарбаларини Мурод Зуҳуров қайтаришга муваффақ бўлди. Учрашувнинг 72-дақиқасида меҳмонлар яхши комбинация ташкил қилиб, Рашидовни зарбавор вазиятга чиқаришди. Сардорнинг зарбасидан кейин тўп Ашурматовнинг баланд кўтарилган қўлига тегди. Пенальти! Марат Бикмаев ўз имкониятидан самарали фойдаланди.

Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида ўйин ҳаками Рисқуллаев "Бунёдкор" дарвозаси томон шубҳали пенальти белгилади. Мезбонларнинг майдон марказидаги қўпол хатосидан кейин Бикмаев дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. У билан ёнма-ён югуриб бораётган Ғофуров аввал тўпни ён томонга тепди, сўнгра Маратни йиқитди. Ҳакам эса бир неча сония ўйланганидан кейин 11 метрли жарима зарбаси белгилашга ҳаракат қилди. Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси бу сафар ҳам Зуҳуровни доғда қолдирди.

Шу тариқа, "Локомотив" ўз очколарини 11тага етказиб, 5-ўринга кўтарилиб олган бўлса, шу пайтгача мусобақа пешқадами бўлиб турган "Бунёдкор" 3-ўринга тушиб қолди.

Суперлига, 8-тур
“Бунёдкор” – “Локомотив” 1:2 (0:0)
Голлар: Муроджон Тошматов (59) — Марат Бикмаев (72-пенальти, 86-пенальти)
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов (С), 11.Муроджон Тошматов, 18.Сардор Собирхўжаев, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Хуршид Ғиёсов, 44.Миржамол Қосимов, 99.Филип Раевац.
“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 19.Хусниддин Ғофуров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 27.Сардор Рашидов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 88.Игор Йелич

Киритилди: 26.04.2018 22:21. Ўқилди: 4667 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Локомотив
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.