Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» клуби меҳрибонлик уйининг чемпион болалари учун ифторлик дастурхони ёзди

Яқиндагина Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда илк бора Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди.

Ҳамюртларимиз ўзларининг илк иштироки бўлишига қарамай барча рақибларини мардонавор тарзда мағлуб этишди ва якунда Жаҳон чемпиони унвонига эга чиқишди. Жамшид Асадов шогирдлари ушбу турнирда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя этишнинг уддасидан чиқишди.

Қўлга киритилган бундай муваффақият “Локомотив” профессионал футбол клуби раҳбарияти ва ҳодимларини ҳам бефарқ қолдирмади. Зеро “Локомотив” ПФК жорий йил аввалидан буён пойтахтимизда жойлашган 23-сонли меҳрибонлик уйи футбол жамоасини ҳар томонлама қўллаб-қуватлаб, уларга ҳомийлик қилиб келмоқда. Мундиалда иштирок этган терма жамоамиз ўзагини ҳам ушбу меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ташкил этишди.

Муборак Рамазон ойи давом этаётган ушбу қутлуғ кунларда “Локомотив” ПФК Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ифторлик дастурхони ёзди. Бугун терма жамоамиз вакиллари “Локомотив” стадионига ташриф буюришди. Улар клуб қароргоҳида “Локомотив” асосий таркиби футболчилари ҳамда мураббийлари билан суҳбат қуриб, Жаҳон чемпионати таассуротлари билан ўртоқлашишди. Катта акалари эса ушбу ёш футболчиларга келажакда улкан муваффақиятлар тилашди.

“Сизлар ўзингиздан кутилган ўйинни намойиш эта олдингиз ва Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилдингиз. Сизлар билан ҳар қанча фархланса арзийди. Сиздек футболга улкан меҳр қўйган йигитларга келажакда улкан мувваффақиятлар тилаймиз. Ҳали катта футболда ҳам яхши натижалар қайд этишингизга ишонамиз”, – деди “Локомотив” ПФК бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров.

“Укаларим, Жаҳон чемпионатидаги ажойиб ўйинингиз учун сизга ташаккур. Сизларда улкан иқтидор бор эканига амин бўлдик. Келажакда сизлардан миллий терма жамоада ҳам ўйнайдиган машхур футболчилар етишиб чиқишига тилак билдирамиз”, – деди Олег Зотеев.

img_0005

img_0056

img_0058

img_0100

img_0120

img_0138

img_0159

Киритилди: 21.05.2018 12:40. Ўқилди: 3251 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Сурхон 11 13
9 Андижон 11 12
10 Қўқон-1912 11 12
11 Машъал 11 12
12 Хоразм 10 11
13 Қизилқум 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.