Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Марат Бикмаев: «Моддий таъминот асосийси эмас»

Жаҳон чемпионати бошланиши арафасидаги ФИФА кунлари Суперлигамизга ҳам таъсир ўтказди. Миллий жамоамиз айни шу қисқа танаффус вақти Монтевидеода Уругвай термасига қарши тарихий ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Якшанба куни эса чемпионатимиз ўйинлари яна давом эттирилди. Хуллас, 15-тур учрашуви олдидан «Локомотив» ҳужумчиси Марат Бикмаевдан махсус интервью олдик.

- Марат, қисқа муддатли дам олиш кунлари қандай ўтди? Ортда қолган ўйинларни таҳлил қилдингларми?

- Ҳа, албатта. Лекин ўйинлар натижаларига ёпишиб олиш ярамайди. Чунки улар энди тарихга айланди.

- Тўғрику-я, лекин «Локомотив» керагидан кўп очко йўқотди. Шахсан сиз омадсиз ўйинларни қандай изоҳлайсиз?

- Ҳаммасига ўзимиз айбдормиз. Жамоамиз ютқазган ёки дуранг қайд этган учрашувларда рақиблар биздан кучли ўйнашганини тасдиқлай олмайман. Шунчаки, аксарият голларни рақибларга ўзимиз совға қилдик.

Хатоларимиз сабаб, дарҳақиқат, ҳаддан кўп очко йўқотдик. Энди ўша йўқотишлар ўрнини тўлдириш керак. Агар қолган учрашувларда ўз ўйинимизни намойиш этсак, мавсумни ижобий натижа билан якунлаймиз.

- Умуман, янги форматдаги турнир маъқул келяптими?

- Ёмон эмас, лекин ўртада танаффус юзага келгани яхши бўлмади. Ҳар 3-4 кунда ўйнашга ўрганиб қолгандик.

Мана, терма жамоа ўйини сабаб, Суперлигада олдиндан режалаштирилмаган танаффус юзага келди. Муросасиз ўйинларнинг кўпайгани эса кўпчилик қатори мени ҳам хурсанд қиляпти.

- Маош ва мукофот пулларини вақтида оляпсизларми? Балки шу нарса ҳам натижаларга салбий таъсир кўрсатаётгандир?

- Йўқ. Бунинг таъсири паст. Агар ҳаммаси молиявий таъминотга боғлиқ бўлганида, бу «Бунёдкор»нинг натижаларида акс этарди. «Қалдирғочлар» молиявий қийинчиликка қарамай, турнир жадвалида биздан юқорида боришяпти.

Демакки, омадсизликка фақат ва фақат ўзимиз сабабчимиз. Бошқа ҳеч ким ва ҳеч қандай омил айбдор эмас.

- Клуб раҳбариятининг ёндашуви қандай? Чемпионатнинг қолган қисмида вазиятни ижобий томонга ўзгартира оласизларми?

- Раҳбарият ҳар ҳолда, хурсанд эмас. Лекин бошқа томондан, раҳбарлар ҳам вазиятни тўғри тушуниб, руҳиятни кўтаришга ҳаракат қилишяпти. Ўйлашимча, ҳаммаси ўз қўлимизда. Қайсидир маънода чемпионатни бошидан бошлаймиз.

Натижаларни ижобий томонга ўзгартиришга қодирмиз, менимча. Олдинда хориж йиғини бор. Анъанага содиқ қолган ҳолда, Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулотлар ўтказамиз. Шу мақсадда 19 июнь куни сафарга жўнаб кетамиз.

Табиийки, у ерда маҳаллий клублар билан бир нечта назорат учрашувлари ўтказамиз. Айни шу ўйинлар орқали чемпионатнинг қолган қисмига тайёргарлик кўрамиз.

- Демак, сизнингча, чемпионлик учун ҳали имконият бор, шундайми?

- Янги форматга кўра, кучли олтиликка кирадиган жамоаларнинг деярли барчасида олтин медаль ютиш имконияти сақланиб қолади. Ҳозир биринчи галда, шу олти жамоа қаторига кириб олишимиз керак. Албатта, шундай бўлишига ишонаман.

Иккинчи босқичга ўтишда 6та жамоанинг турнир жадвалининг қуйи қисмидаги клублар билан ўйинларидаги очколари олиб ташланади. Бу ҳолатда етакчилардан ортда қолиб кетмаслигимиз керак.

Акс ҳолда, чемпионлик пойгасига қайтишимиз анча қийин кечади. Ҳаммаси тўртинчи давра учрашувларида ҳал бўлади.

- Терма жамоамиздаги ўзгаришларни ҳам кузатиб боряпсизми?

- Ёшларга катта эътибор қаратилаётганини олқишлаш мумкин. Келажак ёшлар қўлида. Жаҳон чемпионати иштирокчилари - Сенегал, Марокаш, Эрон ва Уругвай терма жамоаларига қарши ўйинлар янги таркиб учун катта тажриба мактаби вазифасини ўтаб берди. Бундай ўйинлар қанчалик кўпайса, футболчилар маҳорати шунчалик ошиб бораверади. 

- Россияда ЖЧ-2018 бошланиш арафасида турибди. Мундиалдан нималар кутяпиз? Қайси терма жамоага мухлислик қиласиз?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилди: 13.06.2018 01:37. Ўқилди: 3414 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.