Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» футболчилари 110-мактаб ва Тошкент туризм касб-ҳунар коллежига борди

Кеча, 12 октябрь куни “Локомотив” клубининг 4 нафар футболчиси Тошкент шаҳридаги мактаб ва коллежда тадбирлар меҳмони бўлдилар.

Тадбирларнинг биринчиси Миробод туманидаги 110-мактабда ташкил қилинди ва унда Идрис Бикмайкин ва Николай Погребняклар қатнашишди. Унда футболчилар ўқувчиларга ўзларининг футболга кириб келиш йўли, соғлом турмуш тарзи ва футболдаги фаолияти ҳақида гапириб беришди.

Кейинчалик футболчилар ўқувчилар тақдим этган тўпларга ўз дастхатларини қўйиб беришди ва эсдалик учун суратга тушишди.

Шундан кейин улар Тошкент туризм касб-ҳунар коллежида ҳам шундай тадбирда қатнашишди. Бу сафар Игорь Йелич ва Кахи Махарадзеҳамроҳлик қилишди. У ерда легионерлар талабаларнинг кўплаб саволларига жавоб қайтардилар.

Игорь ўзининг фаолияти, "Пахтакор"га қарши ўйин учун тайёргарлик ҳақида гапирди ва 7 октябрда Конор МакГрегорга мухлислик қилганини маълум қилди:

- Фаолиятимни Сербияда бошлаганман. У ерда бир неча жамоаларда фаолият олиб бордим ва профессионал футболга қадам қўйдим. Грузия ва Боснияда ҳам фаолият олиб бордим. Босния орқали Ўзбекистонга келдим. Бу ердаги миллий чемпионат менга жуда ҳам ёқди. Ҳозирда "Локомотив" билан миллий чемпионатнинг пешқадами бўлиб турибмиз ва чемпионлик учун кураш олиб боряпмиз.

Кахи Махарадзе эса ўзбек футболи ва ошхонаси борасида ўз фикрларини билдирди:

- Ўзбек футболида анча вақтдан бери фаолият олиб боряпман. Шу боисдан ҳам Ўзбекистонни яхши биламан. Ошхонаси? Ҳа, менга ош жуда ҳам ёқади. Шунингдек, сузмани ҳам яхши кўраман. Бошқа ҳеч қаерда сузма еганим йўқ.

Николай Погребняк рус ва ўзбек футболи фарқлари ҳақида гапирди:

- Ўзбекистон чемпионати Россияникига қараганда бироз тезроқ ва техникага асосланган. Бу ерда юқори техникага эга футболчилар кўпроқ экан. Россияда асосан тактикага, ҳимоядаги тартибли ўйинга эътибор беришади.

Идрис Бикмайкин "Локомотив"нинг навбатдаги ўйинлари ва миллий термамизнинг мундиалда ўйнаши борасидаги саволга жавоб берди:

- "Локомотив" сўнгги йилларда катта ютуқларга эришди. Икки марта мамлакат чемпиони бўлди, уч марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Узлуксиз равишда Осиё чемпионлар лигасида ўйнамоқда.

Ҳозир эса чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Жамоа яхши, тажрибали футболчилардан иборат. Улар ҳар доим жамоа учун жонини беришга ҳаракат қилади. Жаҳон чемпионати? Умид қиламанки, термамиз яқин мундиалларда қатнашади.

“Локомотив”нингмаркетинг ва медиа бўлими ҳодими Маъмуржон Мамадалиев ўқиш орқали барча марраларга етишиш аниқлигини талабаларга тушунтирди:

- Ўқиш, бирор спорт тури билан шуғулланиш орқали барча орзуларингизга ета оласиз. Сизларни барча танийди, олқишлайди, телевизорда кўрсатади, матбуотда исмингиз айланади. Коллежга, мактабга бориб, шунчаки қайтиб кетишдан ҳеч қандай маъно йўқ.

Ўқиб, ўзингиз ёқтирган касбингизнинг сир-асрорларини ўрганиб, келажакда юртимиз учун керакли одам бўла оласиз. Бунинг учун фақатгина ўқиш ва билим олиш керак.

Шу орқали тадбирлар якунига етди. Коллеж ховлисида талабалар ва қизлар футболчиларимиз билан эсдалик учун суратга тушиб олишди.

Киритилди: 13.10.2018 07:54. Ўқилди: 2860 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.