Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. «Металлург» вазифани деярли уддалаганди, деярли...

Ўзбекистон суперлигасининг 28-тури доирасида марказий ўйинда Тошкентдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтди. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган "темирйўлчилар" ўз уйида "Металлург"ни қабул қилиб, очко йўқотишига бир бахя қолди.

Ушбу мавсумда бекободликлар барча ўйинларда "Локо"га жиддий қаршилик кўрсатиб келишмоқда. Шипилов шогирдлари Тошкентдан 1 очко билан қайтишлари мумкин эди...

Бутун ўйин давомида "Локомотив" футболчилари катта ташаббусга эга бўлишди. Бикмаев, Абдухолиқов, Мирзаев каби футболчилар жуда қулай имкониятлардан фойдалана олмаган бўлсалар, Алибоев томонидан олис масофадан йўлланган бир нечта зарбаларга аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида "Металлург" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев майдондан четлатилгани ҳам майдон эгаларининг ишини осонлаштирмади.

Ниҳоят, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ғалаба тўпини киритишди. Зотеев ўзи бошлаган ҳужумни гол билан якунлаши мумкин эди, аммо унинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди. Тўп эса Исмоиловга келиб тушди. Анзур унча кучли бўлмаган зарбаси натижасида тўп думалаб тўрга бориб тушди.

Ўзбекистон суперлигаси, 28-тур
"ЛОКОМОТИВ" - "МЕТАЛЛУРГ" 1:0
Гол: Анзур Исмоилов (90+1)
"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Икром Алибоев, Сардор Мирзаев, Садриддин Абдуллаев (Диёржон Туропов, 80), Санжар Шоаҳмедов (Фаррух Иброҳимов, 69), Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Ҳусниддин Ғофуров, 64).
"Металлург": Жавоҳир Илёсов, Зоир Жўрабоев, Аббос Отахонов, Суҳроб Нуруллоев, Забиҳилло Ўринбоев, Исломбек Исоқжонов (Павел Смоляченко, 76), Зоҳид Абдуллаев (Муҳаммаджон Султонов, 82), Давронбек Умиров (Зафар Тўраев, 85), Шерзод Файзиев, Худойшукур Сатторов, Муҳаммад Исаев.
Четлатиш: Забиҳилло Ўринбоев (65)

Киритилди: 31.10.2018 20:06. Ўқилди: 3756 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

05.05.2024. Суперлига. 6-тур.
18:00
Навбаҳор
4-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.