Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. Қандай ҳолатда «Пахтакор» чемпион бўлади?

Кеча Ўзбекистон чемпионатининг 30-тури доирасида дастлабки ўйинлар бўлиб ўтди. "Локомотив" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Натижада "темирйўлчилар" "Пахтакор" билан орадаги фарқни 9тага етказиб, чемпионлик сари яна бир жиддий қадам ташлашди.

Арвеладзе жамоаси бугун Тошкентда "Металлург"га қарши баҳс олиб боради ва катта эҳтимол билан ғалаба қозонади. Натижада улар "Локо" билан фарқни 6 очкога етказиб қўйишади. Навбатдаги турда эса "Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Демак, "шерлар"да чемпионлик учун назарий имконият мавжуд. Аммо бу осон бўлмайди. Боиси, бунинг учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

1. 24 ноябрь куни бўладиган 31-тур баҳсида "Пахтакор" сафарда "Локомотив"ни камида 3та тўп фарқи билан мағлуб этиши шарт. Суперлига регламентига кўра, очколар тенг бўлиб қолган ҳолатда ("Пахтакор" қолган ўйинларда ғалаба қозониб, "Локомотив" мағлуб бўлса, очколар тенглашиб қолади), дастлаб жамоаларнинг ўзаро ўйинлари (очко, тўплар фарқи, урилган голлар сони, рақиб майдонида урилган голлар сони)га эътибор қаратилади. Ушбу мавсум давомида бу клубларнинг ўзаро ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилган:

"Локомотив" - "Пахтакор" - 0:0
"Пахтакор" - "Локомотив" - 1:1
"Пахтакор" - "Локомотив" - 1:3

Кўриб турганингиздек, ўзаро ўйинларда "Локо" 5 очко тўплаган бўлса, "шерлар" ҳисобида 2 очко мавжуд. Тўплар фарқи эса 4-2, "темирйўлчилар" фойдасига. Фёдоров жамоаси барча голларни сафарда урган. Демак, "Пахтакор" ўзаро ўйинда устунликка эришиб олиш учун "Локомотив" майдонида 3та тўп фарқи билан ғалаба қозониши талаб этилади.

Шунингдек, Арвеладзе жамоасини 4:2, 5:3, 6:4 ҳисобидаги ғалаба ҳам қаноатлантиради. "Пахтакор"нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси туфайли ўзаро ўйинларда мутлақ тенглик юзага келади. Ҳозирда умумий тўплар фарқи "шерлар"да яхшироқ бўлгани учун (30-13, Локо"да 31-15) якунда улар рақиб юқорида бўлишади. 5:3, 6:4 каби ҳисобларда эса сафарда урилган голлар туфайли пахтакорчилар устуликка эга бўлишади.

2. Чемпионатнинг сўнгги турида "Пахтакор" ўз майдонида "Бунёдкор"ни мағлуб этиши керак.

3. 30 ноябрь куни бўладиган 32-турда "Локомотив" Наманганда "Навбаҳор"га ютқазиши керак.

Мана шу 3та шарт бажарилса, "Локомотив" ва "Пахтакор"нинг очколари тенглашади ва қўшимча кўрсаткичлар бўйича пахтакорчилар чемпионликни қўлга киритишади. Акс ҳолда "темирйўлчилар" навбатдаги чемпионликни расмийлаштиришади. Жумладан, 24 ноябрь куни бўладиган "Пахтакор"га қарши ўйинда "Локо" кичик ҳисобда мағлуб бўлса ҳам, муддатидан аввал чемпионга айланади.

Киритилди: 10.11.2018 09:21. Ўқилди: 9098 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Сурхон 11 13
9 Андижон 11 12
10 Қўқон-1912 11 12
11 Машъал 11 12
12 Хоразм 10 11
13 Қизилқум 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.