Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. «Навбаҳор» – «Локомотив». Ўйин превьюси

30 ноябрь куни Pepsi Суперлига 32-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади.

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатларининг Суперлига (олий лига) баҳсларида ўзаро 29 марта куч синашишган. Мазкур ўйинларнинг 8 тасида “лочинлар” зафар қучишган бўлса, 16 та учрашувда “темирйўлчилар” ғалаба қозонишган. Яна 5 та ўйинда эса жамоалар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбатидаги кўрсаткич – 51-39, “Локомотив” фойдасига.

Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларидаги энг йирик ҳисоб 2016 йили қайд этилган бўлиб, унда “темирйўлчилар” ўз майдонларида 5:0 ҳисобида зафар қучишган.

“Лочинлар”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2007 йили Наманганда қайд этилган бўлиб, унда “Навбаҳор” 6:2 ҳисобида зафар қучганди.

Ўзаро баҳсларда наманганликлар 29, тошкентликлар эса 53 очкони қўлга киритишган.  

“Навбаҳор” – “Локомотив” жамоалари ўртасида шу кунгача Наманганда ўтказилган 14 та учрашувнинг 7 тасида наманганликлар зафар қучишган, 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган ҳамда 4 та баҳсда “темирйўлчилар” ғалаба қозонишган.    

Жорий мавсумдаги биринчи босқич учрашувларининг Наманганда бўлиб ўтган ўйинида “Навбаҳор” Томислав Пайович ва Азизбек Турғунбоевнинг голларига эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Тошкентдаги учрашувда “Локомотив” 3:1 ҳисобида зафар қучган, ўшанда “лочинлар”нинг ягона тўпи “темирйўлчилар”нинг грузиялик легионери  Кахи Махарадзе номига автогол сифатида ёзилганди.

Иккинчи босқичдан ўрин олган ўйинда эса “Локомотив” ўз майдонида Марат Бикмаевнинг голи ҳисобига 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

652A2167

Ўзаро учрашувлар тарихи:

2004 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 0:0

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 3:2 (1:1)

Голлар: В.Баранов (42), А.Ҳайдаров (77), О.Усмонхўжаев (79) - В.Клишин (18, 54).

2005 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 3:0 (1:0)

Голлар: Д.Ҳожиев (17), И.Иномов (68), Х.Маҳмудов (75).

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 1:1 (1:1)

Голлар: Т.Яфаров (39) - П.Агбо (12).

2006 йил

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 2:1 (0:1).

Голлар: Р.Бозоров (49), М.Идиатулин (56) - Д.Отаев (40).

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 3:0 (2:0)

Голлар: Д.Жабборов (30), М.Фозилов (33), А.Мирзоев (78).

2007 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 6:2 (2:1).

Голлар: В.Баранов (27), А.Султонов (41), М.Умрзоқов (55,69), Ғ.Жўраев (79), К.Боев (80) - И.Мўминжонов (17), А.Ҳайдаров (73-пен.).

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 0:0.

2008 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 3:1 (3:0).  

Голлар:Д.Жабборов (6), К.Абрамов (17), Ш.Мирхолдиршоев (45+1) - М.Идиатулин (66).

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 3:2 (1:1).

Голлар: Э.Бойдуллаев (32), У.Рапосо (64), Т.Васильев (77) - П.Соломин (4), Ш.Мирхолдиршоев (74).

2009 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 2:0 (0:0).

Голлар: Д.Жабборов (60), Р.Бердимуродов (69).

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 2:0 (1:0).

А.Абдуқодиров (12), Н.Петрович (56).

2010 йил

“Локомотив” – “Навбахор” - 1:3 (1:1)

Голлар: Ф.Усмонов (44) - А.Маҳмудов (19), О.Валижонов (74), Р.М.Аъзамов (82-автогол).

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 2:0 (0:0).

Голлар: А.Маҳмудов (80), А.Абдуллаев (84).

2012 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 0:2 (0:0).

Голлар: Д.Раҳматуллаев (39), Б.Мустафо (83).

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 3:0 (3:0).

Голлар: Е.Казанков (19), А.Фоменко (36), Ж.Оганесян (42).

2013 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 1:1 (1:0).

Голлар: С.Ҳамидов (29) – А.Холматов (83).

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 3:0 (1:0).

Голлар: И.Тўхтахўжаев (39,50), А.Холматов (79).

2014 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” – 0:1 (0:1).

Голлар: И.Нагаев (45+1).

“Локомотив” – “Навбаҳор” – 2:0 (2:0).

Голлар: А.Гейнрих (8), А.Шоғуломов (42).

2015 йил

“Локомотив” – “Навбаҳор” – 5:1 (2:0).

Голлар: Ж.О.Ҳасанов (9), С.Шоаҳмедов (44), Т.Абдухолиқов (46),

М.Бикмаев (56, 75) - Ш. Эркинов (66).

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 2:3 (0:1).

Голлар: О.Валижонов (52), С.Шихов (68) - Т.Абдухолиқов (44), Л.Тўраев (90+1),  М.Мамазулумов (90+2).

2016 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 2:3 (1:0).

Голлар: О.Пишур (24-пен.), М.Мамазулумов (88) - С.Мирзаев (50,56), С.Шоаҳметов (68).

“Локомотив” – “Навбаҳор” - 5:0 (4:0).

Голлар: А.Геворкян (3), С.Жепаров (4), Т.Абдухолиқов (6,42), М.Бикмаев (73).

2017 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” – 2:2 (1:2)

Голлар: Д.Жабборов (16), А.Турғунбоев (47) – С.Мирзаев (24), М.Бикмаев (42).

“Локомотив” – “Навбаҳор” – 2:0 (0:0)

Голлар: М.Бикмаев (58), С.Мустафоев (68).

2018 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” – 2:0 (0:1)

Голлар: Т.Пайович (23), А.Турғунбоев (49).

“Локомотив” – “Навбаҳор” – 3:1 (2:0)

Голлар: М.Бикмаев (12), С.Рашидов (44) Т.Абдуҳолиқов (90+3) - К.Махарадзе (54-автогол).

“Локомотив” – “Навбаҳор” – 1:0 (0:0)

Гол: М.Бикмаев (78).      

Бўлажак баҳсда севимли жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 28.11.2018 16:32. Ўқилди: 2689 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

05.05.2024. Суперлига. 6-тур.
18:00
Навбаҳор
4-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.