Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлигада амалга ошиши мумкин бўлган Топ-5 трансферлар

Хабарингиз бор, 17-декабрдан бошлаб Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман очилган. Трансфер ойнаси очилгандан буён жамоалар бир қатор харидларни амалга оширишди. Сайтимиз ходими Жалолиддин Қобилжонов шу йил қишда  Суперлигада амалга ошиши мумкин бўлган трансферлар рўйхатини тузиб чиқди.

5. Акром Комилов

Жамоаси: “Бунёдкор”

Ўтиши мумкин: АГМК, “Пахтакор” ёки хориж клуби.

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳимоячиси Акром Комилов катта эҳтимол билан жамоасини ўзгартиради. Футболчининг ўтган мавсумдаги ўйинлари кўплаб жамоаларнинг қизиқишига сабабчи бўлди. Акромга айни дамда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ва Ўзбекистон кубоги соҳиби АГМК жамоаси қизиқмоқда. Агар томонлар шартнома борасида футболчи билан келиша олса футболчи фаолиятини “шерлар” сафида бошлаши мумкин.

Шунингдек, норасмий маълумотларга кўра футболчи хизматларига номлари сир сақланган хориж клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

 

4. Жавоҳир Сиддиқов

Жамоаси: “Қўқон-1912”

Ўтиши мумкин: “Локомотив”

“Водий Месси”си Жавоҳир Сиддиқов “Тошкент Мессиси“га айланиши мумкин. Футболчини мамлакат чемпиони “Локомотив” ўз сафида кўрмоқчи. “Темирйўлчилар” трансфер очилишининг илк кунлариданоқ фаол бўлишга ҳаракат қилишмоқда. “Локомотив” ҳозирга қадар 3 нафар футболчи билан шартнома имзолашга эришди. Булар “Бунёдкор”дан кетган Филипп Райевац, Азиз Хайдаров ҳамда АГМК футболчиси Йован Жокичлардир.

Осиё кубогида порлаши кутилаётган Сиддиқов фаолиятини Қатар ёки Эрон балки Европа чемпионатларида ҳам давом эттириши мумкин. Бунинг учун футболчидан яқинлашиб келаётган Осиё кубогида ўзини кўрсатиши талаб қилинади.

 

3. Игорь Сергеев

Жамоаси: эркин агент

Ўтиши мумкин: “Навбаҳор”, “Андижон”

“Пахтакор” билан шартномаси якунланиб эркин агентга айланган Игорь Сергеев фаолиятини водий жамоаларидан бирида давом эттириш мумкин. Маълумотларга қараганда футболчини “Навбаҳор” ва “Андижон” клублари ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ўтган мавсум ярмида “Пахтакор”га қайтиб келган Игорь Сергев мавсумни деярли захирада ўтказди. У ўтган мавсум 11 та ўйинда иштрок этиб, 4 та гол уришга эришди.

2. Одил Ҳамробеков

Жамоаси: “Насаф”

Ўтиши мумкин: “Навбаҳор”, “Пахтакор”

Ўзбекистон терма жамоаси ва Қашининг “Насаф” клуби ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробековга айни дамда “Навбаҳор” клуби жиддий қизиб қолган. “Лочинлар” бош мураббийи Андрей Канчельскис жамоасида Ҳамробековни кўрмоқчи. Бироқ футболчини қўлга киритиш “Навбаҳор” учун осон бўлмайди.

Шунингдек, “Пахтакор” ҳам “Насаф” етакчиси учун наманганликлар билан курашади.

 

1. Азиз Турғунбоев

Жамоаси: “Навбаҳор”

Ўтиши мумкин: “Пахтакор”

Хабарингиз бор, айни вақтда Турғунбоевнинг хизматларига “Пахтакор” жиддий қизиқиб қолган. “Шерлар” аллақачон футболчи билан оғзаки музокараларни бошлаб юборган. Аммо футболчи ҳали якуний қарорга келганича йўқ. Келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган “Навбаҳор” раҳбарияти эса Турғунбоевни жамоада олиб қолиш учун қўлидан барча ишни амалга оширишга тайёр. Турғунбоевнинг эса яхшилаб ўйлаб бир қарорга келмоқчи.

Воқеалар ривожини сайтимизда кузатишда давом этинг.

Киритилди: 26.12.2018 08:17. Ўқилди: 12781 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Сурхон 11 13
9 Андижон 11 12
10 Қўқон-1912 11 12
11 Машъал 11 12
12 Хоразм 10 11
13 Қизилқум 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.