Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Азизбек Ҳайдаров: «Миллий терма жамоа бизнинг юзимиз»

"Локомотив"нинг янги футболчиси Азизбек Ҳайдаров янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив" - жуда яхши жамоа. Клуб мутасаддилари менга яхши таклиф билан чиқишди ва биз келишувга эриша олдик. Бу жамоада ёшлигимдан буён бирга ўйнаб келадиган дўстларим жуда кўп. Улардан ҳам маслаҳат олдим, кўпчилик билан бирга ўйладим ва шу қарорга келдик.

Ўтган йили "Бунёдкор" сафига қайтдим. Шу ердалигимдан фойдаланиб, "Локомотив"нинг ўйинларини бевосита кузатдим. Чунки жамоада дўстларим жуда кўп. Йигитлардаги энг яхши ҳусусиятлардан бири - ҳамжиҳатлик. Барча бир оиладек. Клубда ўзига яраша ажойиб атмосфера бор.

Ўйинга келсак, жамоа ўтган мавсумда чиройли ўйинлар кўрсатди. Қандай баҳс бўлса ҳам жамоа ўз услубини йўқотмайди. Жамоанинг ўйин услубидан ҳулосалар чиқарган ҳолда бу ерга келдим. "Локомотив"га қайтганимдан жуда ҳам хурсандман.

"Локомотив" олдига ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Жамоа сўнгги 3 мавсумда чемпионликни ҳеч кимга бермади. Жамоанинг мақсади ўзгармаган. Чемпионликни, Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш.

Осиё чемпионлар лигасида ҳам юқори ўринлар учун курашамиз. "Локомотив" - Ўзбекистондаги энг яхши жамоаларидан биттаси. Шу боисдан клуб ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда юқори мақсадлар учун ўйнайди. Шунинг учун ҳам ушбу жамоага келдим. Худо хоҳласа майдонда ва унинг ташқарисида ушбу мақсадлар йўлида жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Ҳозирда Дубайда янги мавсум учун тайёргарлик кетмоқда. Кунига 2 маҳал машғулотларни олиб боряпмиз. Футболчилар ҳам доим шундай оғир машғулотлардан, қийинчиликлардан ўтмаса, мавсум давомида жуда қийин бўлади.

Ўзим ҳам шундай машғулотларни соғингандим. Бундан роҳатланяпман. Қийинчилик бор жойда роҳат бўлади. Машғулот тизимидаги оғир вазифалар туфайли футболчилар қийинчиликларга учрамоқда. Шу туфайли кейинчалик ўйинларда унчалик қийин бўлмайди. Ушбу машғулотлар орқали юқори чўққиларга интила оламиз.

Терма жамоадагиларнинг барчаси менинг акаларим, укаларим, дўстларим. Термада бўламанми ёки йўқ мен улар билан чин юракдан биргаман. Ҳар доим уларга омад тилайман. Туркманистон билан ўйин арафасидамиз. Умид қиламанки, термамиз ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилади.

Насиб бўлса, бутун бир жамоа бўлиб ўйинга боришга ҳаракат қиламиз. Миллий термамизга омад тилайман. Миллий терма жамоа бизнинг юзимиз деб ҳисоблайман. Улар ўзларини кўрсата олишса, чет эл клубларида ўйнашади. Шу орқали улар миллий жамоамизнинг янада кучайишига ўз ҳиссасини қўшишади.

Киритилди: 12.01.2019 15:51. Ўқилди: 3303 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.