Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Фёдоров: «Локомотив» янги мавсумда ҳам жанговорликни йўқотмайди»

Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи Андрей Фёдоров янги мавсум олдидан жамоанинг режалари ҳақида фикр билдирди.

- Аввало барчани кириб келган янги йил билан табриклайман, унда орзу қилган барча тилакларингиз ушалишини тилаб қоламан.

Янги мавсумга тайёргарликни 3 январь куни Тошкентда бошладик ва у ерда 6 кун машғулотлар ўтказдик. Шундан кейин навбатдаги мавсумга кучлироқ тайёргарлик кўриш мақсадида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун Дубайга етиб келдик. Чунки энди мавсум олдингиларига қараганда икки ҳафта кейинроқ бошланади. Ҳа, Суперкубок доирасидаги ўйинимиз бор.

Тушунарлики, "Локомотив"нинг олдидаги асосий вазифаси - ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш. Бироқ, асосийси ҳозирда барча футболчилар соғ-саломат, шу боисдан тайёргарлик ҳам яхши кетмоқда. Асосий футболчиларимизнинг бир неча нафари энди бошқа клуб сафида ҳаракат қилишади. Уларнинг кейинги фаолиятига омад тилайман. Янги олган ўйинчилар кетганларнинг ўрнини тўлиқлигича боса олади деб ўйлайман. Шу боисдан айта оламан. Жамоа ўтган мавсумда кўрсатган жанговорликни йўқотмайди.

Одатга кўра йиғинларни ўтказиш учун Дубайга етиб келдик. Бу ернинг шароитлари жуда ҳам яхши. Менга қадар ҳам "Локомотив" кўп бора бу ердаги йиғинларда бўлган. Бу жойнинг шароитлари янги мавсум учун ажойиб тарзда тайёргарлик кўриш учун жуда мос.

Ўтган мавсум "Локомотив" учун қийин ўтди. Бироқ ғалабаларнинг таъми жуда ёқимли бўлди. Ҳа, Ўзбекистон кубогида бироз кўнгилсизлик кузатилди, мусобақани эртароқ тарк этдик. Аммо айтишим мумкинки, натижалардан биз ҳам, раҳбарият ҳам, асосийси йигитлар ҳам мамнун. Бундай форматда илк марта ўйнаган бўлсак-да, мавсум яхши ўтди.

Кейинги мавсум биз учун янада қийинроқ бўлади. Чунки рақиблар "Локомотив"га қарши жанговорлик руҳи билан ўйнайди. Шу боисдан ўйиндан ўйинга барчаси қийинлашиб кетади. Ишларнинг қийин бўлгани ҳам жуда яхши. Чунки қийин вазифалар туфайли футболчилар ўзларини янада яхшироқ кўрсатишга интилишади.

Киритилди: 17.01.2019 16:16. Ўқилди: 2421 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.