Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив», «Пахтакор» ва яна 4 клуб академия бўйича минимал талабни ҳозиргача бажармаган

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2017 йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб Суперлига футбол клубларини академия масаласида огоҳлантириб келди. Давлат корхоналари томонидан молиялаштириб келинган клублар аслида 2007 йилдан бошлаб ўз академияларига босқичма-босқич эга бўлиб боришлари белгигаб қўйилган. Аммо орадан 12 йил вақт ўтса-да, бир қатор клублар ҳукуматнинг бу талабини бажармаган. Ҳозиргача фақатгина “Насаф” ва “Бунёдкор” футбол академиялари қониқарли фаолият олиб борди. “Машъал” ҳамда “Шўртан” футбол академиялари эса йилдан-йилга издан чиқиб борган.

2018 йилга келиб мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёев қарори билан 14 та футбол академияси ЎФА қошида ташкил этилди. Яъни, клублар 12 йилдан буён пайсалга солиб келган иш биргина 2018 йилда уддаланди. 2022 йилга қадар мазкур 14 та футбол академияси тўлиқ таъмирдан чиқиб улгуради. Муҳими, академиялар учун жой ажратилган, эндиликда уларни босқичма-босқич ривожлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш керак бўлади.

2018 йилда “Локомотив”, “Пахтакор”, АГМК, “Металлург”, “Бухоро”, “Қўқон-1912” каби футбол клублари натижа кетидан қувиб, юлдуз футболчилар учун катта чиқимлар қилди. Бироқ мана шу давр ичида улар ўз футбол академиясини ташкил қилиб улгурмади. Фақатгина ЎФА 2019 йилги лицензиялаш жараёнига футбол академияси талабини қатъий жойлаштиргач, улар ҳаракатга келди.

ЎФА ўз қарамоғида бўлган футбол академияларини босқичма-босқич футбол клубларига беради. Айни вақтда ҳукумат 14 та футбол академиянинг ҳар бирига 2,5 миллиард йиллик смета ажратаётган бўлса, ўз футбол академиясига эга бўлмаган клублар 2019 йилда шунинг тенг ярми — 1,25 миллиард сўм билан футбол академияларига шерикчилик қилиши кўзда тутилган. Шунда футбол академияси йиллик 3,75 миллиард сўмга эга бўлади. Бу маблағлар моддий-техник базани мустаҳкамлаш, малакали кадрларни жалб қилиш, футбол академияси тарбияланувчиларининг талаб қилинган даражада овқатланиши, тиббий муолажалари ва бошқа мақсадларга йўналтирилади. 2020 йилга келиб футбол клублари давлат корхоналаридан олаётган маблағларидан энди 2,5 миллиард, яъни, давлат ажратаётган улуш билан тенг миқдорда футбол академияси учун жалб қилишлари керак бўлади. 2021 йилга келиб футбол клублари 3,75 миллиард сўмни бевосита футбол академияси йўналтиради ва 2022 йилга келиб бу миқдор 5 миллиард сўмга етказилади.

Мана шу режа асосида давлат корхоналари ажратаётган сметалардан маълум фоизи мақсадли равишда болалар футбол академияларига йўналтирилади. Натижада Ўзбекистонда “Насаф” ва “Бунёдкор”нинг ҳозирги ҳолатидан кам бўлмаган йигирмага яқин футбол академияси фаолият олиб боради. Агар футбол клублари 2019 йил давомида ўз футбол академияларини ишга туширса, ЎФА қошидаги футбол академияларига пул ажратиши шарт эмас. Бироқ ЎФА ҳар бир клуб ўз футбол академияси учун ажратаётган суммани назорат қилиб боради. Бу сумма минимал талабдан кам бўлмаслиги шарт. Масалан, “Бунёдкор”, “Насаф” каби клублар ўз футбол академияси учун йиллик таҳминан 4 миллиард сўм ажратиб келади. Натижасини ҳамма кўриб турибди. Биргина Одил Ҳамробековнинг трансфери ортидан “Насаф” 2,5 миллиард сўм ишлаб олмоқда. “Бунёдкор” эса Рустам Ашурматов, Достон Ҳамдамов, Сардор Рашидов каби тарбияланувчилари ортидан анча салмоқли трансферларга қўл ура олган.

2019 йилга келиб юқорида номи кўрсатилган Суперлиганинг олти клуби яна эски баҳоналар билан чекланяпти. Аммо энди қарор қатъий. ЎФА уларнинг келажакдаги режаларини ҳурмат қилади, бироқ клубларни мусобақага қўяётганда уларнинг академия бўйича талабларини жиддий назорат қилади. Йиллик 30 миллиард сметага эга клубларнинг футбол академияси учун 1,25 миллиард сўм ажрата олмаслигини тушуниш қийин. Аслида клублар фақатгина шу суммани биргина футболчини қўлга киритиш, уни икки шартномага қўл қўйдириш учун бўлган курашларга ҳам сарфлаб юборади.

Айни вақтда “Локомотив”, “Пахтакор”, “Қўқон-1912”, АГМК, “Металлург” ва “Бухоро” футбол клублари бу талабларни бажармаган. Воқеалар ривожи шу тақлид давом этса, мазкур клублар Суперлига учун бўлган 600 миллионлик бадал пули ёнига 1,25 миллиард сўмни тўлабгина чемпионатга қўшилади. ПФЛ уларнинг айримлари учун ваъда қилинган мукофот пулларини шунинг ҳисобидан қоплаб беради. Ортганини эса болалар ва ўсмирлар футбол академияларига ўтказиб беради. Йўқса, юқорида номлари қайд этилган футбол клублари Суперлигадан четлаштирилади. Улар қандай натижалар қайд этган бўлмасин, энди ўзбек футболи ўз-ўзини алдамайди. Давлат корхоналари ажратаётган пулларнинг мақсадли сарфланиши ё назорат қилиниши ёки биз ўз-ўзимизни алдашда давом этишимиз керак.

Маълумот учун, айни вақтда “Машъал” издан чиқиб кетган футбол академиясини қайта тиклаш устида ишлаяпти. Шунингдек, “Хоразм” ва “Сурхон” клублари ҳам академия учун қўйилган минимал талабларни бажаришни бошлаган. ПФЛ янги мавсумга қуръа ташлаш маросимини шу каби сабаблар, клубларнинг эски тизимда ишлашга ўрганиб қолгани важидангина кечиктиряпти. Агар талаблар ўз вақтида бажарилмаса, клублар четлаштирилиши ёки чемпионат старти яна чўзилиши мумкин. Ҳар йили бўлгани каби камчиликларга кўз юмиб, чемпионатни старт олдириш ҳам мумкин. Бироқ 2019 йилги мавсумда бундай бўлмайди. Ўнлаб клублар шу вақтгача сарф этиб юборган пуллар ҳисобига бир қатор самарали ишларни амалга ошириш мумкин бўлган. Бироқ ҳозир қатъий турилмаса, бу каби ишлар тўхташи қийин. Оддий мисол, 2019 йилги мавсум давомида юқоридаги клублар легионерлар учун умумий қанча сарф қилганини текшириш мумкин. Ўша легионерлар клубга қанчалик фойда келтиргани ҳар кимнинг ўзига ҳавола. Академия учун қўйилган капитал эса “Бунёдкор” ва “Насаф” мисолида самаралироқ экани исботланиб бўлган.

Профессионал футбол лигаси юқоридаги талабни тўғри тушунгани ва шу йўлда иш олиб бораётгани учун “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзега миннатдорчилик билдиради. Бироқ якуний қадам ташланмагунига қадар “Пахтакор”дек клубга ҳам Суперлигада иштирок этиш учун рухсат бермайди. Бу фикр қолган 5 та клуб учун ҳам тегишлидир.

Киритилди: 14.02.2019 13:40. Ўқилди: 4503 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.