Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 мухлислар ташрифи бўйича олдингиларини ортда қолдирди

23 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги-2019 учрашуви бўлиб ўтди.

Пойтахтимиздаги муҳташам “Пахтакор” стадионида кечган баҳсда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” 2018 йилги мамлакат кубоги ғолиби АГМКга қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Анчагина қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган ўйин якунига кўра, “Локомотив” ўз тарихида иккинчи марта мамлакат Суперкубоги соҳибига айланди.  

Қайд этиш жоизки, Суперкубок учрашувини юқори даражада ташкил этиш учун Профессионал футбол лигаси бир қатор лойиҳаларни амалга оширди. Жумладан, илк бора мамлакат Суперкубоги учун ўйин бош ҳомийга эга бўлди. Туркиянинг KOC Elektrik AS компанияси Ўзбекистон Суперкубоги-2019 учрашуви бош ҳомийсига айланди.

Ўйиндан бир кун аввал ташкил этилган матбуот анжумани ҳам одатдагидан ўзгача тарзда кечди. “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар марказида ташкил этилган ўйинолди тадбирида нафақат ОАВ вакиллари, балки ишқибозлар ҳам иштирок этишди. Анжуман якунида ташкил этилган дастхат бериш тадбири ҳам мухлисларга манзур бўлди.

Стадионга келишни истаган барча мухлисларга ўйин чиптаси бепул тарзда тақдим этилганини алоҳида қайд этиш жоиз. Шунингдек, ўйин куни элимиз суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ҳам уюштирилди. Қолаверса, учрашувдан сўнг бўлиб ўтган тақдирлаш маросими ҳам ўзгача тарзда ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, ЎФА 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар уюшмаси раҳбари Эржан Булут ҳамда Суперкубок ўйини бош ҳомийси – KOC Elektrik AS компанияси раҳбари Али Сарикоч қатнашдилар ва Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ғолибларига совринни топширдилар.

Кенг футбол жамоатчилиги диққат марказида ўтган мазкур учрашувни бевосита стадиондан кузатиб бориш учун 18171 нафар ишқибоз “Пахтакор” стадионига ташриф буюрди. Бу эса Ўзбекистон Суперкубоклари тарихидаги энг яхши натижага айланди. Илгари энг кўп томошабин гувоҳлигида кечган Суперкубок ўйини 2015 йилги баҳс саналар эди. Ўшанда “Пахтакор” – “Локомотив” ўйинини кўриш учун стадионга 7216 нафар томошабин келган эди. Бу сафарги ўйинни бевосита стадиондан кузатган ишқибозлар сони эса 18171 нафарни ташкил этди.  


Мамлакат Суперкубоги ўйинларидаги ташрифлар сони:

Ўзбекистон Суперкубоги-1999
 «Пахтакор» – «Навбаҳор» 2:4 (6000 томошабин).


Ўзбекистон Суперкубоги-2014
«Локомотив» – «Бунёдкор» 1:2 (4751 томошабин).


Ўзбекистон Суперкубоги-2015
«Пахтакор» – «Локомотив» 0:4 (7216 томошабин).


Ўзбекистон Суперкубоги-2016.
«Насаф» – «Пахтакор» 1:0 (4748 томошабин).  


Ўзбекистон Суперкубоги-2019
"Локомотив" – АГМК 2:1 (18171 томошабин).

Киритилди: 23.02.2019 23:43. Ўқилди: 7071 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.