Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бабаян яна нимани унутди?

Бу янгилик мени шок ҳолатига тушириб қўйди. Бабаян исмини эшитган заҳотим Жанубий Корея билан дурангдан сўнг ЖЧ дан айрилган қора кўзларнинг йиғламсираб «Баба, аут», — дея ҳайқириб тургани кўз олдимдан ўтиб кетди...

Ўша учрашувдан сўнг шармандали тарзда матбуот анжуманидан «қочиб» кетган «қаҳрамонимиз» «ўзбек футболидан четлатилди», — деган хабар чиққач,аламлар бироз ёдимиздан кўтарилган эди.

Афсус, у яна юртимизда иш бошламоқда. Ҳар бир эркин журналистнинг ўз позицияси бўлиши шарт! Шахсан мен ушбу қарорнинг моҳиятини сира тушуна олмадим. Ўз-ўзидан саволлар пайдо бўлади.

Эътибор бериб қарасангиз, сўнгги Осиё кубогида «Локомотив» терма жамоа даражасидаги бир нечта футболчиларни етказиб берди. Бундан ташқари кетма-кет ички чемпионатда ғолиб бўлди. Барчасини тўғри бажараётган клуб учун маслаҳатчи нима учун керак бўлиб қолди экан? «Локомотив» клуб мутасаддилари Бабаянга қўйилган чекловни қандай айланиб ўтишди экан? Энг сўнгги саволим: Бабаяннинг виждони юртимиз футболига қайтишни қандай ҳазм қилди?..

Саволлар кўп, аммо жавоблар йўқ. Наҳотки, янгиланиш ва юксалиш йўлида турган футболимиздаги ўзгаришлар шунчаки қуруқ гап бўлса? Тўғриси, тушунасиз қарор. Балки, бу ерда биз билмаган бошқа гаплар бордир.

Билмадик, аммо ЎФАдан шу кунларда Самвел Бабаяннинг қандай қилиб юртимизда яна иш бошлагани тўғрисида изоҳни кутиб қоламиз. Ахир, бу футбол - халқимизники! Халқнинг унга реакцияси қандай эканлигини билган ҳолда шундай иш тутишдими, демак, бунга изоҳ беришлари шарт! Биз сизларнинг изоҳингизни кутяпмиз, қадрли футболимизнинг жонкуяр раҳбарлари?!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Киритилди: 26.02.2019 19:43. Ўқилди: 9077 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Сурхон 11 13
9 Андижон 11 12
10 Қўқон-1912 11 12
11 Машъал 11 12
12 Хоразм 10 11
13 Қизилқум 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.