Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Келди, кўрди, кетди» – «ҳеч ким»га айланган Бабаянни танқид қилиш тўғрими?

Кеча, 26 февраль куни Ўзбекистоннинг "Локомотив" клуби терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаянни клуб президентининг маслаҳатчиси этиб тайинлаганини эълон қилди.

Албатта, футбол жамоатчилиги кутилмаган янгиликни эшитиб, ҳайрон қолгани рост! Аммо Ўзбекистон футбол ассоциацияси Самвел Бабаянни умрбод эмас балки, 15 кунга четлатгани одамни бундан ҳам кўпроқ ажаблантиради.

Чунки ЎФАнинг интернетдаги расмий саҳифасида 2018 йилнинг 15 январь куни: “Самвел Бабаян футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирилди” сарлавҳаси остидаги расмий маълумот эълон қилинган.

Хабарда: “Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян ЎФФ Ижроия Қўмитаси Бюросининг 2018 йил 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилди” сўзлари катта ҳарфлар билан ёзиб қўйилган.

Кейинчалик Бабаяннинг дисквалификация бекор бўлганини эълон қилиш, уларнинг шунчаки, ёдидан кўтарилган.

Истайсизми, йўқ-ми, ЎФА Самвел Бабаянга Ўзбекистонда яна фаолият олиб боришга рухсат берибди. Бор гап, ЎФАнинг умрбод четлатилиш қабилидаги жиддий сўзлари асли 15 кунга татибди.

Бабаян бугун берган интервьюсида дисквалификация умрбод бўлмагани, четлатиш ЎФА ижроқўмининг 2018 йил 1 февралдаги 5-сонли қарорига кўра бекор бўлганини айтиб ўтди.

Демак, Бабаян Ўзбекистонда ёки бошқа чет эл давлатларда керакли лицензия билан ишлашга ҳақли албатта. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" унга ишонди, ЎФА ҳам унга эшикларини очяпти.

Нима демоқчимиз? Бабаяннинг қайтиши билан кўплаб интернет нашрларида унинг юзини қоралаб, терма жамоадаги фаолиятига оид ишларини танқид қилган ҳолда айрим танқидий мақолалар эълон қилинди.

Тўғри, ҳар бир журналистнинг ҳар бир нашрнинг ўзига яраша позицияси бор, лекин шу қаторда биз 15 дақиқада ёзилган танқидий мақоламиз билан нимага эриша оламиз? "Локомотив" Самвел Бабаян билан келишиб бўлди, "поезд борадиган жойига етиб бориб бўлди".

Танқид – ривожланиш, кучайишга бўлган бир туртки бўлади. Агар қилинаётган танқид тўғри ва таъсирли бўлса, албатта.

Бир жиҳатга эътибор қаратишингизни истардик: Бабаян Ўзбекистон терма жамоасига яна бош мураббий этиб тайинланмади. У шунчаки, "Локомотив"да раҳбар маслаҳатчиси, ҳатто раҳбар ҳам эмас.

У на терма жамоа ишига на бир футболда жиддий ҳаракатларга аралаша олмайди.

Бабаяннинг вазифаси: Клуб инфратузилмасини кўтариш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш, "Локомотив»" болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ривожлантириш ва замонавий фаолият юритишини йўлга қўйиш, клуб материал-техник базасини янада шакллантириш ҳамда бунинг учун керакли барча чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат экан.

Хўш, бу ерда сиз жуда ҳам ёмон кўрган, уни мабодо кўчада кўриб қолсангиз ичингиздаги бор негатив сўзларингизни айтиб ташлашга тайёр бўлган шахс энди шунчаки, оддий маслаҳатчи.

Бабаяннинг қайтишида ЎФАни ҳам айбдор қила олмаймиз, чунки ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда олиб бораётган ислоҳотларини тўғри йўлдан давом эттиришда иштирок этаётган фаол шахслардан бири бўлишга улгуриб бўлди. Умид Аҳмаджонов кабинетида ўтирмади, жуда кўп ва хўп ишлади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан шу вақтгача бир неча ўзбекистонлик маҳбуслар муддатидан аввал озод этилди, бир қанчасига эса берилган жазо енгиллаштирилди. Қамоққа олинган маҳбуслар турли ҳил жиноятлар билан озодликдан чекланган эди.

Улар орасида, афсуски, фирибгарлик, ўғрилик, ҳужжатларни қалбакилаштириш, одам ўлдириш каби мудҳиш жиноятлар билан шуғулланган инсонлар исмини ўқишимиз мумкин эди.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам ёшини кичрайтиришда айбланган айнан шу масалада айбдорлиги аниқлангач, Нодирбек Тешабоев, Муҳаммаджон Абдуллаев, Нуриддин Ҳасанов, Дилшод Аҳмадалиев, Бурхон Ҳасанов каби футболчиларни четлаштирди.

Ўтган давр мобайнида улардан аксари ўз айбини тушуниб етиб, ҳужжатлар билан боғлиқ масалаларини тўғрилади. Шунингдек, ташкилотга бир неча бор хат билан чиқиб, қилган ишидан пушаймон эканини билдирди. 

Якунда Муборак Рамазон ойи якуни ҳамда Ҳайит айёми арафасида ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов айбини тушуниб етган футболчиларга яна бир бор имконият бериш мақсадида Ижроқўмга ташкилот уставининг 65-модда 1.2-бандига асосан айбдор деб топилганлар масаласини қайтадан кўриб чиқиш таклифини берди. Шундай қилиб, оиласини думалоқ тўпнинг ортидан югуриб боқадиган, ота-онасига фақат футбол орқали ёрдам бера оладиган футболчиларга қайта имкон берилди.

Бу сизга юқорида айтиб ўтилган Президент ислоҳотларининг Умид Аҳмаджонов томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланаётганидан дарак бермаяптими? Самвел Бабаян ўз йўлига, у фаолияти давомида нима қилган бўлса ҳам энди Ўзбекистон терма жамоасида ишламайди.

ЎФАнинг бу борада янада ишонч ва совуққонлик билан ишлашига бутун ўзбек футбол жамоатчилиги кўз-қулоқ бўлиб туради. Бабаян Ўзбекистон фуқароси: у ҳеч кимни ўлдирмади, у шунчаки бир неча йиллардан бери орзу қилиб келинаётган жаҳон чемпионатига қўл остидаги терма жамоани олиб боришга кучи етмади.

Жаҳон чемпионати орзуси яна тўрт йилга сурилди, терма жамоага аргентиналик мутахассис Эктор Купер мураббий бўлди, Самвел Бабаян эмас! Танқид керак, фақат танқидни тўғри қила била олиш керак. Бабаян "Пахтакор"да кўплаб ютуқларни қўлга киритди.

У раҳбарлик қилган йиллари "Пахтакор" 9 бор мамлакат миллий чемпионати ва 8 марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби деб топилди. "Пахтакор"нинг икки бор (2002/2003, 2004) Осиё чемпионлар лигаси ярим финалига етиб боришида, 2002 йил мавсум якунларига кўра "Осиёнинг энг яхши футбол клуби" деб топилишида, шунингдек МДҲ Кубогининг 2007 йилги мусобақасида чемпион бўлиши ҳамда кейинги йил финалга қадар етиб боришида Бабаяннинг қўшган ҳиссаси катта эди.

Самвел Бабаян қўл остида 42 нафар футболчи мамлакат бош жамоасида дебютини нишонлади. Асли арманистонлик, аммо Ўзбекистонда вояга етган Самвел Вячеславович турли йилларда Ўзбекистоннинг олимпия, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига "Пахтакор" менежери сифатида 200га яқин футболчиларни тарбиялаб берди. Самвел Бабаян ўзбек футболига қўшган улкан ҳиссаси туфайли икки бор Ўзбекистоннинг "Энг яхши мураббийи" деб топилди.

Юқорида келтирилган фактларнинг ўзи Самвел Бабаянга бўлган нафратингизни сал бўлсада сусайтиришни бошлаяптими?

"Мен профессионалман ва буларни нормал қабул қиламан. Юқорида айтдим, ким нима деса ҳам, мен ватанимни яхши кўраман. У учун нимадир қилгим келади. Шу сабаб Ўзбекистонга қайтдим.

Терма жамоа учун мени танқид қилишганини биламан. Лекин мен терма жамоа мураббийлигида майдонда боримни берганман. Қўлимдан келганини қилдим.

Мен терма жамоа бош мураббийи бўлишдан олдин бунинг қанчалик катта масъулият эканини билардим. Менимча, биз албатта Жаҳон Чемпионатига чиқамиз. Бунга ишончим комил, чунки бизда яхши футболчилар кўп", – Самвел Бабаян.

"Умид қиламанки, ҳаётимдаги бу қисқа босқич, июнь ойида тугайди. Мен ўзимдан эмас бошқалардан хавотир оляпман", – Жозе Моурино ўзининг қайтиши ҳақида шундай дейди.

Ҳа, Самвел Бабаян Ўзбекистонда туғилиб ўсган, Ўзбекистоннинг мусаффо осмони ҳавосидан нафас олган ва бундан кейин ҳам нафас олишда давом этади. Кимнингдир унинг имкониятларини чеклаши ёки ишончсизлик ортидан унинг манзилига турли номақбул сўзларни ишлатиши, ўзбекчилигимизга, маънавиятимизга қанчалик тўғри келади? Қилинаётган бу ҳаракатларимиз АБСУРД эканига энди ишонч пайдо бўлдими?

Бир марталик яшагулик дунёда ҳамма хато қилади: бўлиши мумкин камина ҳам бу мақолани ёзиб яна бир катта хатога йўл қўяётгандирман. Лекин бировнинг фикри, бу мен учун доим бировнинг фикри бўлиб қолаверади.

Юқорида танқид ҳақида мулоҳаза қилинди, танқидсиз яшаш ҳам тўғри келмайди. Аммо нолойиқ танқид ортидан, нохолисга айланиб қолиш ўзимизга катта зарар келтиришини тушуниб етганимизда кеч бўлиб қолмасин.

Бандасининг қандайлигини унинг нималарга маҳкум қилинишини бандалар эмас аслида юқорида бизни билган ягона зот – Аллоҳ билгувчидир. У бандасини истаганида рағбатлайди, истаганида жазолайди. Тақдиримизни ҳам у белгилайди. Фақат – У!

Тақдир тақозоси билан Ўзбекистонга қайтган Бабаяннинг ўзига қўйиб беринг, у клубида юклатилган вазифаларини оддий маслаҳатчи сифатида бажариб юраверсин. Биз эса танқид қилиб, уни янада идеал бўлишига ёрдамлашиб юбормайлик.

ОАВда ПР қилиб, уни янада “машҳурлашига” йўл қўйиб бермайлик... Бабаяннинг қайтиши унинг тақдирига ёзилган, инсон ўз тақдирини ўзи ҳал қила олмайди. Ўйлаймизки, у етарли жазони бошидан ўтказди. Қийин дамларда ўзига қилган хатоларини қайтармасликка ваъда берди.

Бир ҳамкасбимнинг айтганларидан фойдаланаман: Умид қиламизки, Самвел Бабаян бу ёғига ўзбек футболи ривожи учун курашади. «Локомотив» раҳбарияти бу инсон ўзгарганини, тўғри мақсад йўлига тушиб олганини исботлаб беради. Ахир Худо инсоф берса, ҳеч гап эмас”.

Ҳаёт ўзи ҳар бир инсонни қўлидан келадиган ишга барибир бир кун рўбару қилади: Эктор Куперга Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлигини, Самвел Бабаянга маслаҳатчилик вазифасини.

Игор Сергеев ва Александр Лобановларнинг "статус"и энди Бабаяннинг "олтин" давридагидекми? Лобанов "Металлург"да, Сергеев қадрдон клуби "Пахтакор"да. Булар терма жамоа ҳақида ҳатто ўйлаб кўришларига ҳам энди йўл қўйиб берилмайди?

Аслида, Бабаян ҳам эндиликда ҳамма учун асосий “планка”дан аллақачон тушган, одамлар ёдидан чиқиб бўлган, омад келганда Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришни эплай оламан, дея аммо Халқ олдида "ҳеч ким"га айланган бир шахс бўлиши керак эмасми! Бабаяндан воз кечишнинг айни вақти.

“Манчестер Юнайтед” ҳам Моуриньодек мураббийни бўшатди. Нега?

Чунки Моур "МЮ"даги ўрнини “Эктор Купер “Сулшер”га бўшатиши тақдирида ёзилган эди.

Мақоладаги сўнгги сўз ўрнида шахсан айтишим мумкин, Самвел Бабаян сизга ўзини «беназир» дея атаган Жозе Моуринони эслатмаяптими?

Хоккей майдонида чилпарчин бўлган Моурино ва Ўзбекистон термаси билан орзуларни барбод қилган Бабаян. Иккисининг тақдири нақадар ўхшаш: "келди, кўрди, кетди"...

Акмал Эшонхонов

Киритилди: 27.02.2019 03:51. Ўқилди: 6226 марта. Фикрлар: 32 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.