Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбек футболидаги ақлга сиғмайдиган тутуруқсиз қарорлар ҳақида

Бугун ЎФА деган ташкилот бир қизиқ баёнот билан чиқди. У шунчалик қизиқки, Самвел Бабаяннинг футболга қайтиши билан боғлиқ саволларга «1 грамм» мантиқий жавоб бера олгани йўқ, аксинча янги саволларни пайдо қилди.

ЎФА баёнотида шундай дейилади:

«...Айнан мана шу сўровларга асосан 2018 йилнинг 15 январь куни Самвел Бабаянга нисбатан Ўзбекистон футбол ассоциацияси иш очди ҳамда мазкур иш якунига қадар ЎФА Ижроқўми мураббийни футболдан четлатди».

Ия, товба. Айтиляптики, Бабаян ўша пайтда унга нисбатан очилган иш якунига қадар футболдан четлатилган экан. Энди ўтган йили ЎФА расмий сайтида чиққан бошқа бир хабардан парчага диққат қиламиз:

«Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян ЎФФ Ижроия Қўмитаси Бюросининг 2018 йил 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилди».

Қайси бирига ишонайлик? Дисквалификация умрбодмиди ёки иш якунига қадар? Ҳар қанақасига ҳам ЎФА қаердадир ёлғон гапиряпти. Ёки ҳозир, ёки ўтган йили. Хуллас, халқни алдагани рост, фақат қачонлигини аниқ билмадим.

Бугунги баёнотни давом эттирамиз:

«Бироқ кейинчалик ЎФА Ижроқўмига  “Бунёдкор” футбол клуби номидан билдирги тақдим этилиб, Бабаяндан дисквалификацияни олиб ташлаш сўралган...
...Шу тариқа Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан очилган иш 2018 йилнинг 1 февраль куни ёпилди ҳамда Самвел Бабаяннинг дисквалификацияси бекор қилинди».

Демак, ЎФА ўша пайтда «Бабаян умрбод футболдан четлатилди» дея популистик хабар чиқаргану, аммо 15 кундан кейин ўзи чиқарган қарорни бекор қилган эканда? «Умрбод четлатиш» ЎФА учун атиги 15 кун экан, қойил.

Бошқа савол: хўп, майли, катта кетилган гапни қайтиб олиб, 15 кундан кейин Бабаяндан тақиқ олиб ташланган ҳам дейлик, унда нимага бу ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаган? Нимага халқ бу ҳақида орадан 1 йил ўтиб хабар топяпти? Буни айтишга ор қилишганмикин? Унда ҳозирчи, ор қилишмаяптими? )) Бу саволга ҳам тайинли жавоб бера олишмаса керак.

Баёнот қуйидаги аччиқ киноя билан якунланади:

«ЎФА бундан буён Самвел Бабаян Ўзбекистоннинг ҳеч қайси терма жамоасида фаолият юритишига йўл қўймайди. Қўшимчасига, кейинги фаолиятини Самвел Бабаянсиз тасаввур қила олмаган “Локомотив” футбол клубининг қарорига ҳам қаршилик кўрсатмайди».

Қизиқ, жуда қизиқ. Мана шу банд кўп нарсани айтиб турибди. Демак, тахмин қилсак, ЎФА раҳбарияти ҳалигача Бабаянни кўргани кўзи йўқ, унинг футболга қайтишидан умуман манфаатдормас. Айниқса терма жамоаларга мутлақо яқинлаштиришмоқчи эмас. Аммо қандайдир «юқори кучлар» босими остида бунга қаршилик қила олишмаганига шаъма қилаётгандек гўё. Демак, ЎФА Бабаяннинг футболга қайтишидан кўпроқ “Локомотив” клуби ва унинг атрофидаги “катта одамлар” кўпроқ манфаатдорлигига ишора қилаётгандек туюлди менга.

Унда бошқа савол: ҳозир "Локомотив"га қайтишига қаршилик қила олмаган ЎФА, эртага мабодо "тепадан" миллий терма жамоага ҳам Бабаян қўйилиши ҳақида топшириқ бўлиб қолса, унга ҳам қаршилик қила олмас эканда? Ўшанчун ҳам халқимиз бекорга айтмаган: "Нонни катта тишласанг ҳам, гапни катта гапирма" деб. Бу айни ЎФАга тегишли.

Ўзбек футболидан ҳар нарсани кутса бўлади.

Қизиқ-а, “Бунёдкор” кафил бўлиб, хат ёзади, лекин Бабаян “Локомотив”га ишга киради )))

Демак, ўша “Бунёдкор” ёзган хат ҳам аслида “заказ”га ёзилган эканда?! Президент қилаётган кечиримлилик сиёсатини рўкач қилиб ёзилган хатдан “Бунёдкор” ҳам ҳеч қандай манфаатдор бўлмагани кўриниб турибди. Ҳаммаси олдиндан режалаштирилган “ўйин” эканлигига шубҳам йўқ.

Майли, нима ҳам дердик. Оҳ, десангиз ҳам, воҳ, десангиз ҳам, Бабаян “Локомотив”да иш бошлади. Кечиримли бўлсак, бўлибмизда, биздан нима кетди.

«Кунимиз кинначиларга қолган, Шаҳноза...» ©

Хушнудбек ХУДОЙБЕРДИЕВ

Киритилди: 27.02.2019 19:25. Ўқилди: 14191 марта. Фикрлар: 36 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.