Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Фёдоров: «Асосий мақсадимиз – ижобий натижа билан ортга қайтиш»

Хабарингиз бор, эртага ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Ал Райан" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади.

"B" гуруҳида кураш олиб бораётган "Локомотив" бу йилги ОЧЛни ғалаба билан бошлади. Жамоа ўз майдонида "Ал Ваҳда"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Энди эса "темирйўлчилар"ни яна бир муҳим баҳс кутмоқда. Жамоа эртага Қатарнинг "Ал Райан" клуби меҳмони бўлади.

Ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирок этди.

“Бу ерга ташриф буюрганимиздан мамнунмиз. Ҳозирча ҳаммаси жойида. Эртага ҳар икки жамоани муҳим баҳс кутиб турибди. Биз яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Якуний ҳисоб қандай тугашини эса билмайман. Мен фақат яхшисидан умид қиламан. Биз бу ерга ижобий натижа билан қайтиб кетиш мақсадида келганмиз. 

- Рақиб жамоа ҳақида қандай фикрдасиз?

- "Ал Райан" кучли клуб деб ўйлайман. Уларнинг биринчи ўйинда 1:5 ҳисобида ютқазиб қўйгани жамоанинг кучсизлигини билдирмайди. Мен ўша ўйинни кўрдим ва айтишим мумкин, "Ал Райан" ёмон таассурот қолдирмади. Фақат айрим вазиятларда жамоадан омад юз ўгириб рақибнинг ҳар бир зарбаси голга айланаверди.

- Рақибда бош мураббий ўзгарди. Бу "Локомотив" фойдасига ишлаши мумкинми?

“Қачонки жамоада бош мураббий ўзгарса кейинги ўйинда нима кутишингни билмайсан. Жамоа ё сюрприз кўрсатиши, ёки янада ёмон ҳаракат қилиши мумкин. Мен "Ал Райан" ичида эмасман, шу боис жамоадаги вазият ҳақида гапира олмайман. Бош мураббий алмашгани бизнинг фойдамизга ишлайдими-йўқми, буни эртага билиб оламиз.

- "Локомотив" аввалги иккита ўйинда тезкор гол урди ва ғалаба қозонди. Эртага яна шундай бўлишига умид қиляпсизми?

- Тезкор гол уриш яхши албатта. Лекин тезкор гол урган билан йирик ҳисобда ютмадик. Асосий ҳар икки баҳсни ғалаба билан якунладик. Эртага ҳам тезкор тўп киритиб якунда уч очколи бўлсак, бундан фақат хурсанд бўламан”, - дейди Фёдоров.

Киритилди: 10.03.2019 19:02. Ўқилди: 3392 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.