Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Локомотив» Қатарда ғалабани қўлдан чиқарди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган “Ар-Райян” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди.

Биринчи ўйинда бўлгани каби "темирйўлчилар" бу сафар ҳам тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Тимурхўжа Абдухолиқовнинг пасидан кейин Туропов бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Тўғри, Диёр голни офсайддан киритди. Аммо лайнсмен буни аниқлай олмади ва гол инобатга олинди.

Шундан сўнг тўп назорати ва ҳужумлар сони бўйича устунлик тошкентликлар томонида бўлди. Олег Зотеевнинг ўзи иккита қулай имкониятдан фойдалана олмади. Ҳар сафар ҳимоячимиз ўнг оёғи билан зарба беришга мажбур бўлди. Аммо чапақай Олег бу ишни қойиллата олмади.

"Сен урмасанг — сенга уришади". Биринчи бўлимга тугашига 7 дақиқа қолганида Лука де Брито икки футболчимиз орасидан йўллаган зарбани Илёсов қайтара олмади. Ҳисоб тенглашди.

Иккинчи бўлим аввалида устунлик қатарликлар томонида бўлди ва улар яратилган вазиятларнинг бирини гол билан якунлашди. Гол муаллифи — Ривас.

"Локомотив" ўйин охирига қадар ҳужумкорликни оширди. Бир вазиятда яна ўша Зотеев яккама-якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юбордию, имкониятни қўлдан чиқарди. "Ар-Райян" бутун жамоа бўлиб яхши ҳимояланди ва ғалабани ўз қўлида ушлаб қолди.

"В" гурҳида иккинчи ўйинда БААнинг "Ал-Ваҳда" клуби ўз уйида Саудиянинг "Ал-Иттиҳод" клубини йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада гуруҳда барча жамоалар ҳисобида 3тадан очко мавжуд.

ОЧЛ. "В" гуруҳи. 2-тур
«Ар-Райян» - «Локомотив» 2:1 (1:1)
Голлар: Лука де Брито (38), Ривас (58) — Диёр Туропов (4)
"Локомотив": 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Анзур Исмоилов, 8. Жамшид Искандеров, 10. Сардор Мирзаев, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов, 17. Ҳусниддин Ғофуров, 20. Ислом Тўхтахўжаев (С), 23. Йован Жокич, 24. Давронбек Ҳошимов, 33. Олег Зотеев, 77. Диёржон Туропов.
"Ар-Райян": 01.Фаҳад Юнус, 02.Муҳаммад Ал Аэлдин, 03.Ривас, 05.Траоре, 07.Абдулраҳмон ал-Ҳаразий, 09.Лукка, 10.Родриго Табата, 13.Виера, 21.Муҳаммад Жума, 22.Кох Мёнг-Жин, 23.Себастьян Сория

"АЛ-ВАҲДА" - "АЛ-ИТТИҲОД" - 4:1

 

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-т Т - Н Очко
1 Ал-Иттиҳод 2 1 0 1 6-5 3
2 Ал-Ваҳда 2 1 0 1 4-3 3
3 Локомотив 2 1 0 1 3-2 3
4 Ар-Райян 2 1 0 1 3-6 3

 

Киритилди: 11.03.2019 22:27. Ўқилди: 7157 марта. Фикрлар: 8 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

05.05.2024. Суперлига. 6-тур.
18:00
Навбаҳор
4-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.