Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Локомотив» «Ал Иттиҳод» билан учинчи марта ўйнайди

9 апрель куни “Локомотив” Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашувини ўтказади.

“Темирйўлчилар” Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида “Ал Иттиҳод” меҳмони бўлишади. “Қирол Абдуллоҳ” стадионида кечадиган баҳс маҳаллий вақт билан 20:45да бошланади.

Бу ҳар икки жамоанинг ўзаро учинчи тўқнашуви бўлади. Маълумки, 2016 йил ўтказилган Осиё чемпионлар лигасида ҳам “Локомотив” ва “Ал Иттиҳод” битта гуруҳдан жой олган ва ўшанда иккала учрашув дуранг натижа (1:1) билан якун топганди.

23 февраль куни ўтказилган Тошкентдаги баҳсда Сардор Мирзаев гол муаллифи бўлган. Меҳмонлар сафида Гелмин Ривас тўп киритган. Орадан бир ҳафта ўтиб Жидда шаҳрида жавоб учрашуви ўтказилган ва бу ўйин ҳам 1:1 ҳисобида якун топган.

Ўшанда Салли Мунтарининг голига захирадан майдонга тушган Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан тўп киритиб жавоб берганди. Шундан бери орадан вақт ўтди ва мана энди Осиё чемпионлар лигасининг учинчи мавсумига келиб жамоалар яна бир гуруҳдан ўрин олишди.

Ўтган вақт мобайнида “Локо” сафида бир қатор ўзгаришлар рўй берди. 2016 йил “Ал Иттиҳод”га қарши майдонга тушганлардан Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Сервер Жепаров, Неманья Яничич, Санжар Шоаҳмедов, Шерзод Файзиев, Марат Бикмаев, Икром Алибоев, Садриддин Абдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Жасур Ҳасанов каби футболчилар “темирйўлчилар” сафини тарк этишди. Жамоа сардори сифатида ҳаракат қилган Тимур Кападзе футболчилик фаолиятига якун ясаб мураббийлик касбини бошлади.

Энди эртага жамоалар учинчи марта ўзаро куч синаб кўришади. Шуни айтиш лозим, эртанги ўйинга мухлислар киритилмайди. Чунки “Ал Иттиҳод” стадиони ОФК томонидан иккита ўйинга дисквалификация қилинган.

“Қирол Абдуллоҳ” стадионида бўлиб ўтган “Ал Иттиҳод” – “Ал Райан” беллашувига ишқибозлар киритилмади. Эртанги учрашув ҳам шундай тарзда кечади. Тошкентда бўлиб ўтадиган жавоб беллашуви эса 22 апрелга белгиланган.

Киритилди: 09.04.2019 08:19. Ўқилди: 3425 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.