Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хосе Луис Сьерра: «Барчада бўлгани каби бизда ҳам муаммолар бор»

“Локомотив”га қарши ўйиндан олдин “Ал Иттиҳод” бош мураббийи Хосе Луис Сьерра матбуот анжуманида қатнашди.

– Бу ўйин биз учун жуда ҳам муҳим. Шу боисдан бунда биз яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

– “Ал Иттиҳод” ОЧЛдаги 3 ўйинда 9 гол уриб, 7 гол ўтказиб юборди. Бу сермаҳсуллик ва бўш ҳимоянинг сабаби нимада?

– Аввало бу бизнинг тизимимиз билан боғлиқ. Биз ҳужумкор жамоамиз ва шу боисдан кўплаб голлар урамиз. Аммо ҳужумкор жамоа ҳимояда бироз бўшлиқларга йўл қўяди. Эртанги ўйинда ҳам биз ҳужумкорликни намойиш этиб, голлар киритмоқчимиз. Аммо ҳимояда бўшлиқларга йўл қўймоқчи эмасмиз.

photo_2019-04-21_17-52-24

– Жамоада йўқотишлар борми?

– Албатта, барча жамоаларда бўлгани каби, бизда ҳам муаммолар бор. Аммо биз айни вақтда қўл остимизда бўлган футболчиларга ишонамиз ва улар ўйинларда қатнашишади.

– Жамоа таркибида легионерлар жуда кўп. Аммо ОЧЛга фақатгина 4 нафар хорижликни рўйхатдан ўтказиш мумкин. Бу жамоанинг ўйинига қанчалик таъсир кўрсатади?

– Бизда 9 нафар легионер бор. Барибир биз миллий чемпионатда ҳам уларнинг 4 нафаридан фойдаланамиз. Умуман олганда гап сонда эмас, кимларни ўйнатишда. Биз шунга эътибор берамиз.

– “Ал Иттиҳод” ўз майдонидаги ўйинларни мухлисларсиз ўтказди. Эртага эса ўйинга “Локомотив” мухлислари ташриф буюради. Умуман олганда мухлисларсиз ўйин ва мухлислар билан ўйин қандай фарқ қилади?

– Бизга бу таъсир ўтказмайди. Эртага биз сафарда ўйнаймиз. Мухлислар эса “Локомотив”га мухлислик қилишади. Шу орқали сафарда ҳам ҳудди уйдаги каби ўйнаймиз.

photo_2019-04-21_17-52-30

Холид ал-Самири: – Эртага икки томонни ҳам қийин ўйин кутиб турибди. Аммо биз бу ерга 3 очко учун келганмиз. “Локомотив” – кучли таркибга эга бўлган кучли жамоа. Эртанги ўйиндан кейин ҳам биз турнир жадвалидаги ўрнимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

ОЧЛда мухлисларсиз ўйнаган бўлсак-да, миллий чемпионатда мухлислар билан ўйнаймиз. Эртага биз бу ҳақида ўйламаймиз. Бизга фақатгина яхши натижа керак.

Киритилди: 21.04.2019 21:39. Ўқилди: 2741 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.