Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Металлург» – «Локомотив». Превью

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Металлург”нинг энг ноқулай рақиблардан бири саналади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионати олий лигаси доирасида бугунга қадар ўзаро 30 бор майдонга чиқишган бўлишса, мазкур учрашувлардан 4 тасида “Металлург” ғалаба қозонган. 8 та учрашувда томонлар очколарни бўлиб олишган. 18 та ўйинда эса омад темирйўлчилар томонида бўлган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 24:54, тошкентликлар фойдасига.

Қуйида мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган сўнгги олтита учрашуви натижалари билан танишинг:

14.09.2018 “Металлург” – “Локомотив” – 0:1
26.05.2018 “Металлург” – “Локомотив” – 2:0
18.08.2017 “Металлург” – “Локомотив” – 1:2
25.06.2016 “Металлург” – “Локомотив” – 3:3
12.03.2015 “Металлург” – “Локомотив” – 0:0
05.08.2010 “Металлург” – “Локомотив” – 1:0

Танишинг, рақибимиз – “Локомотив”!

Ўзбекистон XXVIII миллий чемпионати – Coca Cola Суперлиганинг 8-туридаги рақибимиз – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Ўтган мавсум пойтахтликлар қаторасига учинчи марта ғолибликни қўлдан бой беришмади. “Локомотив” шунингдек, уч карра мамлакат вице-чемпиони (2013, 2014, 2015), Ўзбекистон кубоги (2014, 2016, 2017), Суперкубоги (2015, 2019) соҳиби ҳам ҳисобланади. Охирги йилларда “Локомотив” халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя этиб келмоқда, ОФК чемпионлар лигаси чорак финали иштирокчиси (2016) бўлган.

Темирйўлчилар олий лига баҳсларида бугунгача 405 та ўйин ўтказишган бўлиб, шулардан 209 тасида ғалаба қозонишган. Улар иштирокидаги 80 ўйин дуранг натижа билан тугаган бўлса, 116 учрашувда имкониятни бой беришган. “Локомотив” рақиблари дарвозасини 682 марта ишғол этган ҳолда, ўз дарвозаларидан 463 та тўп олиб чиқишган.

Жамоанинг миллий чемпионатларимиздаги энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 7:0 (2015 – “Сўғдиёна”, 2017 – “Обод”). Энг йирик мағлубияти – 1:7 (2006 – “Пахтакор”). “Локомотив”нинг битта мавсумда энг кўп гол киритган футболчиси Марат Бикмаев ҳисобланади. У 2017 йили рақиблар дарвозасига 27 та тўп киритганди.

"Металлург" матбуот хизмати.

 

Киритилди: 09.05.2019 18:09. Ўқилди: 2106 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.