Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» ва «AF Sports Reactive» ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Ҳар жабҳада профессионаллик сари интилаётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби бундан буён дунёга машҳур бўлган Германиянинг «AF Sports Reactive» компанияси билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Бугун «Локомотив» стадиони матбуот анжуманлари залида икки томон ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда «Локомотив» ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа сардори Ислом Тўхтахўжаев, «AF Sports Reactive» компанияси раҳбари, юридик фанлари номзоди Фарид Закиров ва шунингдек бир қатор ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбирда ҳар икки томон вакиллари ҳам ушбу ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли эканини таъкидлашди.


«Локомотив» ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов «AF Sports Reactive» билан ҳамкорлик «Локомотив» жамоаси ўйинлари тарғиботини янада кучайтириш ҳамда клуб брендини янада кенгроқ ёйиш имконини беришини айтиб ўтди. «AF Sports Reactive» компанияси раҳбари Фарид Закиров эса футбол бўйича Ўзбекистон чемпиони билан яқин алоқалар йўлга қўйилаётганидан жуда мамнун эканини билдирди.

Тадбир якунида ҳар икки томон ўзаро ҳамкорлик хусусида меморандум имзолашди. Унга кўра, эндиликда «AF Sports Reactive» «Локомотив» билан ҳамкорлиги доирасида барча тоифадаги футболчиларга ҳориждан жамоалар қидириш, уларнинг ўртасида воситачи бўлиш, шунингдек, футболчиларнинг ҳуқуқларини юридик томондан ҳимоя қилиш ишлари билан шуғулланади.

Қайд этиш керак, бу компания жаҳонга машҳур бўлган кўплаб топ-жамоалар билан ҳамкорлик қилади. Бу «Локомотив» клубининг олдинга ташлаган қадами деб айтсак бўлади.

Киритилди: 17.06.2019 11:15. Ўқилди: 3127 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.