Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Cоcа Cоlа Суперлига превюси. “Бунёдкор” - “Локомотив”

Бугун Cоcа Cоlа Суперлигаси 18-тур баҳсларига старт берилади. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” Тошкент дербисида “Бунёдкор” меҳмони бўлади.

Aйтиш мумкинки, бу турнинг енг марказий учрашуви. Жамоаларни турнир жадвалида фақат 4 очко ажратиб турибди. “Пахтакор” 47 очко билан иккинчи ўриндаги “Локомотив”дан 13 очкога илгарилаб кетган. “Локо” ҳисобида 34 очко бор ва иккинчи ўринда кетяпти. “Темирйўлчилар”ни изма-из таъқиб етиб келаётган “Бунёдкор” еса 30 очко билан 3-ўринни егаллаб турибди.

Кўриб турганингиздек, бугун “Бунёдкор” стадионида ёнма-ён ўринларда бораётган икки кучли жамоа қарама-қаршилиги гувоҳи бўламиз. “Бунёдкор” мавсум бошидан бери уй учрашувларини гоҳ Олмалиқда, гоҳ ТТЙМИ стадионида ўтказиб келди. Стадионга янги ётқизилган чим тайёр ҳолатга келгани учун раҳбарлар “Бунёдкор” стадионида ҳеч бўлмаса битта ўйин ўтказишга розилик билдиришди.

Бугунги ўйин нимаси билан муҳим? Aввало жамоалар ўртасидаги очколар фарқи яқинлиги билан. Чунки тўрт очко катта емас, шу боис иккала жамоа ҳам фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилади. “Бунёдкор” тўрт очколик фарқни учтага қисқартиришга, “Локо” еса 7 очколик фарқни юзага келтириб “Бунёдкор”дан янада илдамлаб кетишга ҳаракат қилади.

Вазиятга реал қарайдиган бўлсак, бу йил Пахтакор“ чемпион бўлиши еҳтимоли жуда юқори. Кураш асосан иккинчи ўрин учун кечмоқда ва бунда айнан бугунги рақиблар кумуш медалларга асосий даъвогар ҳисобланади. Қолаверса бугун нафақат икки жамоа, балки ўзига яраша ном қозонган мураббийларнинг ҳам ўзаро ”дуели“ гувоҳи бўламиз.

Ҳозирда ”Бунёдкор“да ишлаётган Вадим Aбрамов учун собиқ жамоасига қарши баҳс олиб бориш алоҳида аҳамият касб етади. ”Локо" устози Самвел Бабаян еса бугун сафарда биринчи уч очкосини қўлга киритишга ҳаракат қилади.

"Бунёдкор” уйдаги ўйинларни кўтаринки руҳда ўтказяпти. Жамоа қаторасига охирги учта уй ўйинида ғалаба қозонди. “Қалдирғочлар” навбати билан “Динамо” (4:2), “Сурхон” (3:0) ва “Металлург” (1:0) клубларини мағлуб етишди. “Бунёдкор” охирги иккита уй баҳсида ўз дарвозасидан гол ўтказмади.

Биласизми? “Бунёдкор” бу йил ҳисобидан “ўз майдонида” фақат битта ўйинда мағлуб бўлган. Суперлига 2-турида жамоа “Пахтакор” стадионида “Пахтакор”га қарши мезбон сифатида тўп тепиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган. “Локомотив” ўтган турда “Насаф”ни 1:0 ҳисобида мағлуб етди. “Локо” уйдаги ўйинларда ғалабага еришяпти, бироқ сафарда негадир омад келмаяпти.

“Темирйўлчилар” сафарда “Насаф”ни мағлуб етиб қайтишганидан бери учта ўйинни сафарда ўтказиб бошқа зафар қуча олишмади: икки мағлубият ва бир дуранг. “Локомотив” Самарқандда “Динамо”га 1:2, Жиззахда “Сўғдиёна”га 0:1 ҳисобида ютқазиб, Термизда “Сурхон” билан 1:1 ўйнади.

Aлбатта, сафарда қаторасига учта ғалабасиз ўйин “Локо” учун кўплик қилади, чунки жамоа олдига юқори вазифалар қўйилган. Бу ҳам бугунги беллашув “Локо” учун нақадар муҳимлигини кўрсатмоқда. Шундай екан, соат 19:15дан бошлаб “Бунёдкор” стадионида ажойиб футбол гувоҳи бўлсак ажаб емас.

Киритилди: 26.08.2019 10:36. Ўқилди: 2170 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 44
2 ОКМК 20 38
3 Сўғдиёна 20 35
4 Пахтакор 20 32
5 Нефтчи 20 29
6 Динамо 19 26
7 Навбаҳор 19 26
8 Сурхон 20 25
9 Қизилқум 20 23
10 Андижон 20 21
11 Олимпик 20 21
12 Локомотив 20 18
13 Бунёдкор 19 18
14 Металлург 20 14

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

27.09.2024. Суперлига. 20-тур.
19:15
ОКМК
1-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.