Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Фёдоров: «Эски футболчиларни мен қайтардим»

Хабарингиз бор, эртага "Локомотив" ОЧЛ саралаши доирасида “Истиқлол”ни қабул қилади. Бугун мазкур ўйин олдидан матбуот анжуманида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Фёдоров ҳамда жамоа посбони Игнатий Нестеров иштирок этишди.

– Мавсумнинг бунчалик эрта бошланишига унчалик кўникмаганмиз. Мавсумолди йиғинларида учрашув учун қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Шу боисдан кўрилган тайёргарликнинг мевасини эртага кўрсатмоқчимиз. Йигитлар ўзларининг профессионаллигини намойиш қилишди ва ўзларини кўрсатишга интилишди.

Игнатий Нестеров: – Бу ўйин мен учун алоҳида аҳамиятга эга. Биринчи марта бундай ўйинда қатнашяпман. Учрашувда ғалабага эришиб, гуруҳ босқичига йўлланма олиш вазифасини бажаришга интиламиз. Ўтказилган йиғинлар давомида учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик.

– Ўтган мавсумлар давомида “Локомотив” деярли бир хил ўйин услубида ўйнамоқда. Сизда янги ўйин услуби, фалсафаси борми?

– Ҳар доим рақибга қараб ўйнаш қийин бўлади. Таркибимизда катта ўзгаришлар бўлди. Шу боисдан вазиятдан чиқиб кетиш керак бўлади. Эртанги ўйин орқали сиз мавсумда қандай режалар тузганимизни кўриб оласиз.

– Рақиб ҳақида нима дея оласиз?

– Рақибларнинг “Қўқон-1912″га қарши ўйинини томоша қилдик. Бироқ рақибларни ўрганиш учун кўп ҳам имконият бўлмади. Менимча, “Истиқлол”да ҳам “Локомотив” борасидаги маълумоти биздаги каби кам. “Истиқлол” бир неча бора финалларда ўйнади. Ушбу ўйинларни ҳам кўрдик. Рақибларни иложи борича чуқур ўрганишга ҳаракат қилдик.

Рақиб сафидаги бази футболчиларни яхши биламан. Улар менинг қўл остимда "Рубин" ёшларида ҳам ўйнаган. Ҳаммаси эртага майдонда ҳал бўлади. ОЧЛ – ҳамма иштирок этишни хоҳлайдиган турнир.

– Сиз "Локомотив"га қайтганиздан сўнг, кўплаб футболчилар ҳам жамоага қайтди. Собиқ футболчиларни қайтариш сизнинг ишингизми ёки раҳабрият қайтардими?

– Эски футболчиларни қайтариш – менинг ишим. Уларни анча вақтдан буён биламан. Ушбу футболчиларнинг сифатлари, ҳаракатлари менга ёқади. Янги футболчиларни олиб келиш клубнинг бюджети ва мураббийнинг хоҳишига боғлиқ бўлади.

– “Локомотив”да молиявий инқироз йўқми?

– Йўқ. Бизда бундай ҳолат бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Жорий мавсумда янада яхши бўлади.

– Плей офф ўйинлари битта баҳсдан иборат. Бу ҳам ТОшкентда ўтяпти бу сизга қанчалик ёрдам беради?

–Агар иккита ўйин бўлганда адолатли бўларди. Ўз майдонимизда ҳам сафарда ҳам, аммо бу қоидани биз ўйлаб топмаганмиз. Қаерда ўйнашни фарқи йўқ. Бу худди кубок ўйинларидек.

Киритилди: 20.01.2020 14:53. Ўқилди: 6631 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 45
2 ОКМК 20 38
3 Сўғдиёна 20 35
4 Пахтакор 20 32
5 Нефтчи 20 29
6 Динамо 19 26
7 Навбаҳор 19 26
8 Сурхон 20 25
9 Қизилқум 20 23
10 Андижон 20 21
11 Олимпик 20 21
12 Бунёдкор 20 19
13 Локомотив 20 18
14 Металлург 20 14

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

27.09.2024. Суперлига. 20-тур.
19:15
ОКМК
1-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.