Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» янги футболчиларни таништирди

Тошкентдаги “Ориент Финанс Банк” мажлислар залида “Локомотив“ янги мавсум олдидан ўз таркибига қўшиб олган футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказди. Ушбу тадбирни “Локомотив“ бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов ҳамда бош мураббий Андрей Фёдоров очиб беришди.

Тўлабек Акрамов: — Барчани янги мавсум бил табриклайман. Чемпионатдаги жамоаларга омад тилайман. “Локомотив“ 2019-йилнинг декабридан буён янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа БААда ўқуш-машғулот йиғинларини ўтказди. Бу биз ОЧЛ плей-офф баҳсига тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши керак эди. Афсуски, ўйинда омадимиз келмади. Аламли мағлубиятга учрадик. Умуман олганда жамоамиз шундан сўнг бир неча синов-назорат ўйинларини ўтказди. Хатолар устида ишладик, мураббийлар штаби ҳам муаммоларни кўриб чиқишди.

Андрей Фёдоров: — Хайрли кун. “Локомотив“ ушбу мавсумда умуман бошқача кўринишга эга бўлади. Жамоамиз матбуот кўз ўнгида янги мавсумга тайёрланди. Жамомиз яна янгича кўриниш олмоқда. Гарчи кўплаб футболчилар жамоани тарк этиб, янгилар олинган бўлса-да, мавсумдаги вазифаларимиз ўзгармайди. Янги футболчиларнинг сифатлари анчагина юқори ва улар жамоани кучайтира олишади. Биз йиғинлар давомида ёшлик ва тажрибани уйғунлаштиришга интилдик. Жамоани ким бошқарса ҳам, кимлар ўйнаса ҳам, бизнинг мақсадларимиз ўзгармайди. Совринлар ютиш — “Локомотив“нинг асосий вазифаси.

– Ислом Тўхтахўжаев “Локомотив“ни тарк этганди. Хитойдаги муаммолар сабаб унинг клуб билан шартномаси бекор қилинган деб эшитдим. У “Локомотив“га қайтиши мумкинми?

Андрей Фёдоров: — Ислом декабрда Хитойга кетганди. У борасидаги вазиятни кузатиб боряпмиз. У жамоамиз таркибида машғулотларни давом эттирмоқда. Ҳозирда ҳам у Хитой чемпионатининг бошланишини кутяпти. У ўз кучини бошқа чемпионатда синаб кўришни қаттиқ истамоқда.

– Собиқ футболчиларни яна жамоага қайтаришга нима сабаб бўлди?

Андрей Фёдоров: — Уларнинг маҳорати. Жамоага тажрибали футболчилар керак. Бошида айтгандим, бизга тажриба ва ёшлик ўртасидаги баланс керак. Улар ўйиндаги ҳолатни ушлаб тура олишади.

– Тожикистонлик футболчи борасидаги иш қандай якун топди?

Андрей Фёдоров: — Алишер Жалилов билан музокаралар олиб бордик. У билан маошини келиша олмадик. Ойбекни биз анча вақтдан буён кузатиб бордик. У ҳозирда ўзининг юқори жисмоний ҳолатида. У шу орқали жамоага катта фойда келтира олиши мумкин. Бизга сифатли футболчилар керак. Бу борада биз раҳбарият билан доимо мулоқотдамиз ва ҳар томонлама ўйлаб кўриб иш қиламиз.

Шундан сўнг футболчилар таништирилди.

Шаҳзод Шайманов: — Ассалому алайкум. “Локомотив“га келганимдан хурсандман. Клуб раҳбарияти менга таклиф билан чиқишди. Кўп ўйламасдан мен бунга розилик бердим. “Локомотив“ доимо ўз олдига катта мақсадлар қўяди. Шу боисдан биз “Локомотив“га чемпионлик учун ёрдам беришга тайёрмиз.

Даврон Умиров: — Мураббийлар штабидан менга таклиф билан чиқишди. Худо хоҳласа, ғалабага эришиб, чемпионликни қўлга киритиб, келаси мавсумда ОЧЛда қатнашишни истаймиз.

Кахи Махарадзе: — “Локомотив“га қайтганимдан, улар менга бунга имконият яратишганидан хурсандман. “Локомотив“ менинг уйим. Бу ерни яхши кўраман.

Кирилл Погребняк: — “Локомотив“ билан бир мақсад ёʻлида бирлашдик. Бундан хурсандман. Юқори натижаларга эришишга интиламиз.

Акам Николай билан гаплашдим. У бу ерда яхши жамоа борлигини, мақсадлар юқорилигини айтди ва “Локомотив“ни таклиф қилди. Ҳа, унинг “Локомотив“даги фаолияти унчалик омадли бўлмади. Бироқ футболда бундай ҳолат бўлиб туради.

Славко Дамянович: — Ҳаммага салом. Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бирига келганимдан хурсандман. “Локомотив“ яхши жамоа. 2 мобайнида чемпионатга қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Ҳаммамиз чемпионлик учун курашяпмиз. Мен ҳам ўзимни кўрсатишга интиламан.

Марат Бикмаев: — Барчаси яхши бўлди. “Пахтакор“ бил шартномам якунланганди. Ҳаммаси оддий. “Локомотив“га эркин агент сифатида қайтдим. Жонажон жамоам. Кучим қолгунча “Локомотив“ учун курашишга тайёрман.

Камрон Сайдазимов: — “Локомотив“дан таклиф бўлганида ўйлаб ҳам ўтирмасдан ижобий жавоб бердим. “Локомотив“нинг олдидаги мақсадларини эʼтиборга олсак, бу мен учун олдинга катта қадам ташлаш бўлади.

АГМК билан шартномам тугаганди. “Локомотив“ таркибида эса мен асосий футболчи бўлишга интиламан.

Абдул Азиз Юсупов: — “Сурхон“ билан шартномам якунланганди. “Локомотив“нинг таклифи менга ёқди. Худо хоҳласа “Локомотив“нинг олдидаги юқори мақсадларини бажаришда ўзимизнинг ёрдамимизни беришга тайёрмиз.

Рақобат барча жойда бор. Тўғри, “Локомотив“да ҳужумчилар жуда кучли. Рақобат ўз ўрнида футболчиларга ўсишга катта ёрдам беради.

Ойбек Қиличев: — “Локомотив“дагилар менга ишонч билдиришганидан мамнунман. Чемпионлик олдимизга мақсад қилиб қўйилган. Биз ҳар томонлама бу вазифани бажариш учун интиламиз.

Ҳа, ўтган йили илк голни мен ургандим. Бу йил бу голни қандай нишонлашим борасида ўйлаб кўрмадим. Олдин голни уриб олай, кейин ўйлаб кўраман.

Шерзод Файзиев: — “Локомотив“ менга бегона эмас. Уйим, оилам, барчаси шу ер билан боғланган. Раҳбарият менга катта ишонч билдирди. Энди уларнинг ишончини оқлаш керак.

Киритилди: 26.02.2020 11:44. Ўқилди: 3713 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 52
2 ОКМК 24 41
3 Сўғдиёна 24 40
4 Навбаҳор 24 39
5 Пахтакор 24 38
6 Нефтчи 24 37
7 Сурхон 24 33
8 Динамо 24 29
9 Қизилқум 24 27
10 Андижон 24 26
11 Олимпик 24 25
12 Бунёдкор 24 24
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

07.11.2024. Суперлига. 24-тур.
18:15
Динамо
1-2
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.